"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Қорақалпоғистон Pеспубликаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова туманимиздаги кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этди


Юртимизда маънавиятни юксалтириш борасида миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли тадбирлар қадрият сифатида амалга оширилиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган кўкаламзорлаштириш ва ободошлаштириш, меҳр-мурувват, хайр-саховат ишлари чуқур маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъана, қадриятга айланган.

Зеро, бундай хайрли ишларни амалга ошириш пайтида маҳалла ҳудудларини, гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилади. Ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Қолаверса, ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.

 Шунингдек, юртимизда байрамларга тўла бўлган кўклам фасли кириб келиши билан улуғ айёмлар олдидан атроф-муҳитни саранжом-саришта қилиш, кўчалар, хиёбонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ҳам одат тусига айланган. Ҳар йили бўлгани каби мамлакатимизда жорий йилнинг 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ушбу хайрли тадбирда аҳолининг барча қатламлари, ёш-у қари барча бирдек фаол қатнашдилар.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Aҳмедова ҳам туманимизга ташриф буюриб, ана шундай эзгу ишлардан бири – тумандаги Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида ўтказилган кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этди. Вазир ўринбосари ушбу хайрли тадбирда арча кўчатларини, дарахтлар ниҳолларини экиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшди. Қолаверса, мазкур тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Aлишер Йўлдошев ҳамда бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназаровалар ҳам қатнашдилар.

Aйтиш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига аҳолида дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, хайр-саховат каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари юртимизнинг янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди.

Бундай тадбирлар инсонларга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга ҳисобланади. У ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, боғлайди, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: