"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Тарихсиз келажак йўқ

Ҳозирги кунда ёшларнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва баркамол бўлиб ўсишида барча шарт-шароитлар мавжуд.

Манғит иқтисодиёт коллежида жиҳозланган компьютер синфлари, лингафон хона, кутубхоналар, спорт заллари зарур бўлган инвентар билан таъминланган. Яратилган бундай шароитлар ўқувчиларнинг ўзлари танлаган касби бўйича чуқур билим олишларига хизмат қилади. Коллежда турли хил тўгараклар ҳам ишлаб турибди. Ўқувчилар дарс жараёнида ва тўгаракларда ўз билимларини чиниқтириб бормоқда. Ўқувчилар ўқиш билан бир қаторда турли байрамларга ва тарихий шахсларнинг таваллуд кунларига бағишлаб тадбирлар ўтказиб келмоқда. Шундай тадбирлардан бири 9 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 678 йиллиги ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилди.

Тадбирда 1-босқич ўқувчиларидан "Темур тузуклари", "Амир Темур издошлари", "Соҳибқирон авлодлари", "Адолат соҳиби", "Соҳибқирон" гуруҳлари қатнашди. Улар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Ўқувчиларга Соҳибқирон Амир Темур қачон ва қаерда туғилган? Амир Темур кимларни ўзининг пири деб билган? Амир Темурга қандай фахрли номлар берилган? Амир Темур ва Темурийлар даврида олинган солиқлар, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституциям, байроғи, герби ва мадҳияси қачон қабул қилинган каби саволлар берилди. Ўқувчилар ҳар бир саволларга тўғри аниқ жавоб бердилар.

Ушбу беш жамоанинг ичидан яхши тайёрланганлиги ва билимдонлиги, саволларга тўғри жавоб берганлиги сабабли "Соҳибқирон" гуруҳи 1-ўринни, "Адолат соҳиби” гуруҳи 2-ўринни, "Темур тузуклари” гуруҳи 3-ўринни эгаллаб коллеж маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Коллежлараро ва коллежларда гуруҳлараро шундай тадбирлар бўлиб турса, ўқувчилар буюк сиймолар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлади ва уларда яхши таассуротлар қолдиради.

Коллежимиз ўқувчилари билимга чанқоқ келажакда шу буюк боболаримиз изидан бориб баркамол ва ҳар томонлама ривожланган шахслар бўлиб етишиб чиқишига ишончимиз комил.


Г.Аҳмедова,

Манғит иқтисодиёт коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси,

Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси,

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: