"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УНГА PИОЯ ҚИЛИШ ИҚТИСОДИЁТ PИВОЖИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Мажбурий ижро бюроси органларига энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, дебитор қарздорликни қисқартириш, истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини ошириш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Ўтган 2,5 йилдан ортиқ вақт мобайнида, юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилиб, соҳага оид кўрсаткичлар сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарди.

Жумладан, энергия ресурслари бўйича 2018 йилда 625,7 млрд. сўм ундирилган бўлса, 2019 йилда 904,5 млрд. сўм, яъни 278,8 млрд. сўмга ортиқ қарздорликлар ундирилиб, ўсиш суръати 44 фоизни ташкил этди. Мазкур йилнинг 2 ойида эса 229,6 млрд. сўм ундирилди.

Хусусан, давлат инспекторлари ўз ҳудудидаги истеъмолчиларнинг хонадонларига ҳар ойда камида бир марта ташриф буюриб, ҳисоблагичларини кўрикдан ўтказишади. Истеъмол қилинган табиий газ ва электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади. Қарздорлик аниқланганида эса истеъмолчи жойида тўлаш истагини билдирса, тўловларнинг бевосита хонадонларнинг ўзида амалга оширилаётганлиги фуқароларга қўшимча қулайликлар яратмоқда.

Ҳуқубузарликларни фош этиш, суриштирув ва маъмурий амалиёт йўналиши бўйича бошқарма ва туман бўлимларининг электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш борасида жорий йилнинг икки ойи давомида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 305 та ҳуқуқбузарлик фош этилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар натижасида 653 млн. 780,6 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Энергия ресурслари таъминотчилари корхоналарига етказилган зарардан ҳозирги кунга жами 475 млн. 249,2 минг сўми, яъни 72,7 фоиз ундирилди.

А.НИЕТОВ, ҚP бошқармаси катта инспектори.

Б.КАЛЛЫХАНОВ, МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: