"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Уйда қолинг

“Сақланганни сақлар” – дерлар,
Ушбу гапни эсга олинг.
Пандемия тугагунча
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Эътиборсиз бўлсак биз ҳам,
Дард кўпайиб борар кам-кам.
Бошдан ошса хавфдир сув ҳам,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Минг шукурки улар борлар –
Омон бўлсин шифокорлар.
Чин юракдан уқтирарлар:
– Уйда қолинг, уйда қолинг!

Олаверсак кўчага йўл,
Баъзиларга бу келар қўл,
Виждонсизлар топар пул мўл,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Ўйлаб кўрсак, балки ҳийла,
Табиатдан бу бир ҳийла –
Бутун бўлсин ҳар оила,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Ўнгга юрса кўплар, биров
Чап ёққа ҳам кирди бирров,
Балки булар шунга тўлов,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Посбонларга қилмай жабр,
Бирозгина қилсак сабр,
Бу ҳаммаси тугар охир,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Тоза бўлса қалбда имон,
Аллоҳ берар бизга имкон,
Баримиз бўлгаймиз омон,
Уйда қолинг, уйда қолинг.

Аҳмад НАФАСОВ.

Янгиликни бўлишинг: