"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ТУМАНИМИЗ ФУТБОЛЧИ ҚИЗЛАPИ ОЧИҚ БИPИНЧИЛИК ҒОЛИБИ ВА СОВPИНДОPИ БЎЛИШДИ

Мини футбол спорти қизлар ўртасида ҳам оммалаштирилиб, турли чемпионатлар ўтказила бошлади. Айтиш жоизки, кўпчилик мини футбол ва футзални адаштириши мумкин. Аслида улар орасида фарқ анчагина. Мини футболга қараганда футзалда ўйинчилар сони камроқ, ўйин қоидалари ҳам бирмунча фарқ қилади.

Яқинда 7 март куни ўқувчи-қизлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, дўстона алоқаларни яхши йўлга қўйиш, футбол ўйинини оммалаштириш, иқтидорли спортчи қизларни аниқлаб, республика терма жамоасига саралаб олиш, уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур чемпионатда 12 ва 14 ёшдаги қизлар қатнашишди.

Мусобақанинг туманимизда, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси ёнидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида ўтказилганлиги ҳам бежиз эмас. Аввало бу борада туманимизда ибратли ишлар олиб борилаётганини ва ўқувчи-қизларнинг ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланишлари учун шароитлар яратилганини таъкидлаш жоиз. Туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида сунъий қопламали мини футбол майдончалари ташкил этилган бўлиб, ёшлар бу ерда мини футбол  спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Шунингдек, мактабларда ҳам жисмоний тарбия фани  мураббийлари фидойи меҳнат қилишиб, мини футбол спорт турининг оммалашуви ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Ўқувчиларнинг иқтидори, маҳоратини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Қорақалпоғистоннинг туманлари ва шаҳарларидан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд  футболчи қизлар иштирок этган мусобақа натижалари ҳам буни яққол ифодалайди. Баҳслар жуда кескин ва муросасиз ўтди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари, мураббийлар ва кўпсонли томошабинлар уларнинг ўйинини қизиқиб томоша қилиб турдилар. Мини футбол мусобақасида иштирок этган спортчи қизлар ўз жамоаси ғолиблиги учун бор имкониятини ишга солиб, ҳаракат қилдилар.

Ҳа, ҳар қандай мусобақада энг иқтидорли, энг зўр, энг кучли иштирокчи ғолиб бўлиши аниқ.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган очиқ биринчилик мусобақасида 12 ёшли қизлар ўртасида 1-ўринни туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби футболчи қизлар жамоаси, 2-ўринни нукуслик қизлар жамоаси, 3-ўринни эса 41-сонли умумий таълим мактаби жамоаси енгиб олдилар.

Чемпионатнинг 14 ёшли қизлар ўртасидаги мусобақалари ҳам муросасиз ва қизғин курашлар остида кечди. Натижаларга кўра, туманимиз Болалар-ўсмирлар спорт мактаби футболчи қизлар жамоаси фахрли 1-ўрин, 41-сонли мактаб ўқувчилари жамоаси 2-ўринни, Бўзатов ва Кегейли туманлари Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футболчи қизлари жамоалари эса 3-ўринларни эгалладилар.

Очиқ биринчилик ғолиблари ва совриндорлари Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг диплом ва совғалари билан тақдирландилар.

 Ўтказилган бу очиқ биринчилик мусобақаси келгусида мазкур спорт турининг яна ҳам оммалашишига ва ривожланишига йўл очади.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: