"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

“ЧИЛПИҚ ИЛҲОМЛАPИ” ТЎГАPАГИ АЪЗОЛАPИ СЕВИМЛИ АДИБЛАPИ БИЛАН УЧPАШИШДИ

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган, унинг йўлга қўйилишга алоҳида эътибор қаратишни асосий вазифа қилиб белгилаб берган эди. Чунки, ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, ҳар бирида ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш кабилар кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳисобланади.

Ушбу бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида туманимиздаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларида турли   тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Тўгаракларда ўқувчи ёшлар бўш вақтларида замонавий ахборот технологияларини чуқур эгаллаб, спорт билан шуғулланишга ҳам астойдил қизиқишмоқда. Шунингдек, санъатнинг барча турлари, тасвирий  санъат, ижодкорлик, касб-ҳунар эгаллаш борасидаги иқтидорини юксалтириб, маънавий етуклик сари далил интилмоқдалар.

Туманимизнинг олис ҳудуди – Назархон овулида жойлашган 3-сонли мактабда бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган “Чилпчиқ илҳомлари” адабий тўгарагига ҳам бадиий ижод билан шуғулланувчи кўп ўқувчилар қамраб олинган. Адабий тўгаракда уларнинг машқлари муҳокама этилибгина қолмай, ўқиган ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона намуналари хусусида суҳбатлар олиб борилади. Адабий алоқалар, ҳамкорликларнинг адабиёт ривожидаги ўрни ҳақида ҳам тушунтиришлар берилади.

Тўгаракда мамлакатимиз миқёсида ўқувчи ёшлар орасида мунтазам ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон”, “Камалак юлдузлари” танловлари, шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тарбиялаш ва муносиб иштирок этишига эришиш мақсадида кўпгина саъй-ҳаракатларни олиб борилмоқда.

Яқинда ушбу тўгарак раҳбари ва мактаб маъмурияти ташаббуси билан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Бекназар Ерназаров ва Жўлдасбай Нуруллаевларнинг мактаб ўқувчилари билан учрашуви ташкил этилди. Аҳамиятлиси, ўқувчиларнинг деярли барчаси уларнинг ижоди билан яқиндан таниш, ҳаммасининг ўзига хос таассуротлари бор. Шунинг учун ҳам ушбу учрашув улар учун жуда кўнгилли ва қизиқарли бўлди.

Учрашувда иштирок этган таниқли адиблар ўқувчиларга ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар ҳамда “Чилпиқ илҳомлари” адабий тўгараги фаолияти билан яқиндан танишдилар, тўгарак аъзолари ижодини қизиқиб тингладилар.

Шуниси эътиборлики, қорақалпоқ халқининг таниқли ижодкорлари билан бўлган дўстона мулоқот, самимий суҳбатлар ўқувчиларни ўқиш, билим асосларини чуқур эгаллашга руҳлантирди, орзу-интилишлари сари дадил интилишга ундади, китоб мутолаасининг аҳамиятини чуқурроқ англашларига ёрдам берди.

Ўқувчилик даври инсоннинг ўз келажаги учун бирон касб-ҳунар ё мутахассисликни танлайдиган, шу йўлда изланиб-интиладиган даврдир. Бу йўлда уларга руҳий мадад бўладиган тадбирларнинг ўрни катта. Шу маънода 3-сонли мактаб ўқувчиларининг севимли адиблар билан бўлган учрашуви ҳам жуда аҳамиятли бўлди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: