"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Ваҳимага берилманг, иммун тизимингизни мустаҳкамлаш учун ОЗОНОТЕPАПИЯ муолажаларидан фойдаланинг!

Шарқ табобат илми донишмандлари инсон иммун тизимига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ваҳимага берилиш эканлигини таъкидлаб, вос-вос касаллиги энг аввало асаб тизимини емиришини исботлаганлар. Неча асрдирки, буюк аллома бобокалонимиз,  тиб илмининг асосчиларидан бири Абу Али Ибн Сино таълимоти орқали замонавий тиббиёт муолажа усулларига киритилган асабни авайлаш, асаб толаларини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ҳам айнан ана шу ваҳимага берилиш, яъни вос-вос касаллигини даволаш орқали инсон иммун тизимини мустаҳкамлашни назарда тутади. Чунки инсон танаси ўзини-ўзи турли касалликлардан ҳимоялашга қодир бўлсагина соғлом ҳаёт тарзига эга бўлади.

Туманимиздаги “Моҳидил шифо мед” хусусий тиббий клиникаси ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, мазкур шифо масканида яратилган қулайликлар, беморларга манзур муолажа усуллари, клиника шифокорларининг ўз соҳалари бўйича етук мутахассис эканлиги ва хушмуомалаликлари туфайли мижозлар сафи кун сайин ошиб бормоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Клиника раҳбари, олий тоифали шифокор Зулхумор Маматқулованинг саъй-ҳаракатлари билан клиникада ОЗОНОТЕPАПИЯ билан даволаш усули йўлга қўйилди.

Туманимиз халқи учун янгича даволаш усули ҳисобланган ОЗОНОТЕPАПИЯ жаҳон тиббиётида энг муваффақиятли муолажа тури бўлиб, мамлакатимизда ҳам кенг қўлланилмоқда. Шуниси эътиборга моликки, юртимиздаги энг йирик марказий шифохоналарда қўлланилаётган ОЗОНОТЕPАПИЯ муолажалари “Моҳидил шифо мед” хусусий клиникасида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Клиникада беморларга ташхис қўйиш замонавий компьютерлашган тизим орқали амалга оширилади. Уларнинг яхши дам олишлари, сифатли даво усуллари, айниқса, физиотерапевтик муолажадан самарали фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган муолажа хоналари мамлакатимиз ҳудудидаги нуфузли сиҳатгоҳлардаги шароитлардан асло қолишмайди.

Клиникада фаолият юритаётган 25 нафар шифокорларнинг 7 нафари ўз соҳасининг билимдонлари бўлган юқори малакага эга олий маълумотли шифокорлар ҳисобланади. 18 нафар ўрта махсус маълумотга эга тиббиёт ҳамширалари ОЗОНОТЕPАПИЯ муолажаларини олиб бориш юзасидан ўз билим ва малакаларини доимий равишда ошириб борадилар.

Хўш, ОЗОНОТЕPАПИЯ муолажалари айнан қайси хасталикларни даволашда қўл келади? Аввало биз юқорида тилга олганимиз инсон иммун тизимини емирувчи ваҳимага берилиш, қўрқув, турли миш-мишларга ишониш каби одатлардан инсоннинг асабини ҳимоялаш орқали иммун тизимини мустаҳкамлашда ОЗОНОТЕPАПИЯнинг беқиёс фойдаси катта.

Айни кунларда бутун дунёда пандемия деб тан олинган коронавирусга қарши курашда организмнинг турли вирус ва бактерияларга қарши ҳимоя қувватини оширишда ҳам ушбу муолажа усули, агар тиббий қоидаларга қатъий амал қилинса, жуда фойдали. Чунки ОЗОН газининг кучли антисептик (зарарсизлантирувчи) восита эканлигини ҳисобга олсак, озон барча турдаги бактериялар, вирус ва замбуруғларни йўқ қилиши билан аҳамиятлидир. ОЗОН гази касалликларни даволаш, олдини олиш билан бирга қон айланишини яхшилайди, терини, шунингдек, бутун организмни хилтлардан тозалайди, тананинг ҳимоя функциясини оширади, инсон иммун тизимини мустаҳкамлайди. Иммун тизими мустаҳкам инсонга ҳеч қандай касаллик юқмайди, агар юқтирган тақдирда ҳам асоратсиз, тез шифо топади.

Клиникада айни пайтда грипп, бронхиал астма, аллергик касалликлар ошқозон ва  ўн икки бармоқли ичак, гастрит, жигар хасталиклари, атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, миокард-инфаркт, оқчил, бачадон бўйни эрозияси, урогенитал хламидиоз, трихомониаз, герпес каби вирусли касалликларни даволашда кутилган натижаларга эришилмоқда.

Демак, ОЗОНОТЕPАПИЯнинг вируслар ва бактерияларга қарши курашиш, инсон иммун тизимини мустаҳкамлаш хусусиятидан фойдаланиб, айрим кишилар қалбида  ваҳима уйғотаётган коронавирус эпидемияси даврида ушбу муолажа туридан фойдаланиш халқимиз саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Азиз юртдошлар, ўз соғлигингизга бепарво бўлманг, “Ўзингни ўзинг асра!” шиорига амал қилинг ва, албатта, “Моҳидил шифо мед” хусусий клиникасида йўлга қўйилган ноёб муолажа усули – ОЗОНОТЕPАПИЯ муолажасидан фойдаланинг!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: