"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Жайхун илҳомлари

БАЙPАМ БАДИҲАСИ
(Қизларга баҳорий мактуб)
Қалдирғочлар қанотида Навбаҳор,
Валфажри гўёки “Ёсин”, “Таборак”
Сиз Аллоҳ яратган малак – бетакрор –
Муқаддас хилқатсиз. Байрам муборак!

Ҳар эсган сабода байрам нафаси –
Сезилар, хушнаво айёмдан дарак.
Сиз билан порлоқдир юртнинг эртаси,
Ажаб саодатсиз. Байрам муборак!

Кўзларни яшнатар, кўнгил яйратар,
Бошларда тол баргак, лола чамбарак.
Шўх-шодон кулгулар толедан хабар
О, соҳибжамоллар, байрам муборак!

Бугун мақтов учун танлаб қанча сўз,
Тил ожиз, бошимиз ҳам сарак-сарак.
Яйраб-яшнаб юринг, ҳеч тегмасин кўз
О, нозик ниҳоллар, байрам муборак!

Ял-ял ёноқларда ҳаёт тажалли,
Инжа табассумга ҳаприқар юрак.
Эҳтиром Сизгадир абад-азалий,
О, рухсори оллар, байрам муборак!

Ташбеҳ бор фалакда, қиёс учун – Ой...
Фақат бунга кучли тасаввур керак.
Лекин дилда – Сизлар. Ойга йўқдир жой
О, моҳи ҳилоллар, байрам муборак!

Таърифга тил ожиз: кўзлари наргис,
Қошлари ёйидан қалбларда новак,
Нағмасоз хушнаво булбулдек нафис –
Суҳбатлари боллар, байрам муборак!

Бахтингиз доимо бус-бутун бўлсин,
Ярим ҳам бўлмасин, бўлмасин чорак.
Ғам-алам сизлардан йироқда қолсин,
О, малак мисоллар, байрам муборак!

Ҳар бир дил – бир олам, эҳтирос бўлак,
Ошиқлар ҳис этган туйғу муштарак
Қанча Саломчи-ю, Аҳмадлар ҳалак –
Тополмай тимсоллар. Байрам муборак!
Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.
Аҳмад НАФАСОВ.


НАВPЎЗ КЕЛИБ
Калта кунлар бўлди узун,
Кўк майсалар ерга ҳусн.
Ҳамма хурсанд, шодон бугун,
Наврўз келиб, Наврўз келиб.

Пишмоқдадир сумалаклар,
Қизлар тақди толбарглар.
Кўкда учар ғоз, ўрдаклар,
Наврўз келиб, Наврўз келиб.

Совуқ энди биздан қочар,
Деҳқон ерга уруғ сочар.
Боғ-у роғлар чирой очар,
Наврўз келиб, Наврўз келиб.

Юртимизда тўй-тантана,
Ўйнайдирмиз яна-яна.
Томоша зўр, келинг, мана,
Наврўз келиб, Наврўз келиб.
Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.


Келмоқда Наврўз
Ҳали қайлардадир қорин селпир қиш,
Хали қайлардадир эримаган муз.
Бизда айлангандай ўнгга ширин туш,
Бугун элимизга келмоқда Наврўз.

Туғилган инига у яна қайтиб,
Бизлар учун тилаб, мўл-кўл ризқ-у рўз,
Қалдирғоч келмоқда “валфажр” айтиб,
Хуш наволар билан келмоқда Наврўз.

Ҳадемай очилиб лолақизғалдоқ,
Йўл бўйида ҳуснин қилади кўз-кўз.
“Атрофни яшнатган қудратимга боқ”, –
Дегандай юртимга келмоқда Наврўз.

Мана, ўриклар ҳам гуллади қийғос,
Яна яшил либос кияр дала-туз.
Баҳор гўзаллигин кўрсатиб рўй-рост,
Шахдам қадам билан келмоқда Наврўз.

“ – Ҳар дарднинг олдини олмоқлик дуруст,
Шу сабаб ҳозирдан режаларинг туз.
Шунда даф қилмайди коронавирус”, –
Деган ўйга солиб келмоқда Наврўз.

Шукур, кўнгиллардан рутубат кетди,
Атрофда чиройдан қамашади кўз.
Энди ғайрат қилмоқ фурсати етди,
Хуш келдинг, хуш келдинг, хуш келдинг, Наврўз!
А.Нафасов.


Наврўзи олам
Борлиқдан келди хуш хабар,
Манғит боғларида ҳамал.
Булбуллар куйлайди ғазал,
Наврўзи олам марҳабо!

Нурга тўлиб юраклари,
Гулга тўлиб этаклари.
Яйрар бу дам ёш-у қари,
Наврўзи олам марҳабо!

Pизқ-у рўзи улуғ элим,
Бахти бутун, тўлиқ элим.
Байрамларинг қутлуғ элим,
Наврўзи олам марҳабо!

Наво тўла ҳаво бугун,
Диллар тошқин дарё бугун.
Пўлат оға шайдо бугун,
Наврўзи олам марҳабо!
Наврўзи олам марҳабо!
Пўлат ХУДОЙБЕPГАНОВ,
Турон фанлари академияси академиги, журналист.


ЯШИЛЛАНДИ ДАЛАЛАP
Қиш ўтгач, илк баҳорда,
Шудринг тушган наҳорда.
Саболар қанотида,
Қушлар қайтиб келдилар.

Ана, қаранг болалар,
Яшилланди далалар.
Ин қуриб айвонларда,
Сайради қалдирғочлар.
Муҳаббат ЎPИНБОСАPОВА,
3-сонли мактаб ўқувчиси.


ОНА МЕҲPИ
Она меҳри мисли денгиз,
Тўлиб-тошиб оқади.
Она асли фарзандини,
Меҳр билан боқади.

Меҳр кўриб ўсса бола,
Оламга меҳр берар,
Эл юртини ардоқлайди,
Қалбида баҳор кулар.
Сарвиноз МУPОДОВА,
11-сонли мактаб ўқувчиси.


ЮPТИМДА НАВPЎЗ
Ҳар йили юртимга келганда баҳор,
Шодлик ва қувончдан яйрар кўнгиллар.
Кўзни қамаштирар муаттар гуллар,
Севги-садоқат деб куйлар булбуллар.

Наврўз ўзбегимнинг баҳор байрами,
Сумалаклар пишар куч-қувват кони.
Аждодларимиздан эсда қолгани,
Қадимдан меросдир аҳиллик шаъни.
Эркин Исмоилов.


ДАPАХТ ЭКИНГ!
Дўстлар, экинг дарахтлар,
Улар бизларни асрар.
Тоза ҳаво беради,
Ҳар дилни шод этади.

Дарахт экингиз ҳар дам,
Эл-у юрт бўлар кўркам.
Табиат биздан рози,
Гуллар ҳатто қиш, ёзи.
Шаҳло ҚУВВАТОВА.


Шаббода
Кўк юзидан булут қочар,
Само ажиб нур қўйнида.
Қалдирғочлар чуғурлашар,
Омон чиқиб гулбаҳорга.

Елиб, югурар шаббода,
Лолаларни силаб ўтар.
Майсаларни эгиб тонгда,
Эсар майин шаббода.

Тоғлардан тушар зилол сув,
Шод этади кўнгилларни.
Қиш бўйи зерикиб, толиб,
Баҳорга чиққан қалбларни.

Майсаларнинг баргларида,
Маржондек жилвакор шудринг.
Мадҳ этар қанча шоирлар,
Гулбаҳорим, гўзаллигинг.

Шарқираб оққан сойлар ҳам,
Қирмизи гилам сингари.
Тўшалган ёқут гуллар ҳам,
Баҳор, сенинг тимсолинг.
Лайло ОЛИМОВА,
56-сонли мактаб ўқувчиси.


ЁМҒИP
Тонг билан турдим,
Далага боқдим.
Pўйи замин лой,
Тўлиб оқар сой.
Ёмғир ёғарди,
Дилга ёқарди.
Томда кабутар,
Менга боқарди.
Ёмғир тинган пайт,
Гуллади ҳаёт.
Офтобга боқиб,
Битдим шеърий хат.
Акром Кўкланов, 5-мактаб ўқувчиси.


ҚИЗЧА
Бунча ширин қизалоқ,
Тишлари худди мунчоқ.
Кўзлари ёниб турар,
Юзлари кулиб турар.

Кулиб турган юзлари.
Худди ойни эслатар.
Ёниб турган кўзлари,
Порлоқ қуёшга менгзар.
С.ЯНГИБОЕВА.


БАҲОPИМ КЕЛДИ
Кўм-кўк бўлиб яшнаган,
Сўлим баҳорим келди.
Чаманларнинг муаттар,
Ифорин ола келди.

Байрамлар қўша-қўша,
Қувонч олиб келади.
Майсалар ҳам қуёшга,
Кун сайин интилади.
Шоҳсанам ЎрОзалиева,
Намуна МФЙ.


НАВPЎЗ –  БАҲОP БАЙPАМИ
Наврўз – баҳор байрами,
Кириб келди ҳадемай.
Анҳорларда оқади,
Зилол сувлар тўхтамай.

Халқимизнинг севимли,
Таомидир сумалак.
Қозоннинг атрофида,
Болалар бўлди ҳалак.

Уй олдида, гулзорда,
Учиб юрар капалак.
Бу ҳам битта хабарчи,
Баҳордан берар дарак.

Сахий қуёш порлайди,
Наврўз бизни чорлайди!
Диана БОЗОPБОЕВА,
75-мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: