"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

“ТОЗА ҲУДУД” ДАВЛАТ УНИТАP КОPХОНАСИ ЧОP-АТPОФ ТОЗАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЯПТИ

Қорақалпоғистон Pеспубликаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туманимиздаги филиали зиммасига туман ҳудудидаги асосий майдон ва кўчалар, йўлакчалар қисмларида тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб ташлаш, ирригация тизимларини тозалаш вазифалари юкланган. Шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, уларнинг тасарруфида бўлган кўп қаватли уй-жойлар атрофларини тозалаш ҳам белгиланган.

Бунингдек хизматларни бажаришда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматини кўрсатишнинг тариф миқдорлари Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 7 январдаги 1-сонли Қарорига асосан белгиланган. Бунда аҳоли жон бошига жисмоний шахсларга 2100 сўм, юридик ташкилотларга 1 метр куб чиқинди учун 46 000 сўм белгиланган.

Корхонада бу каби хизматларни бажаришга 12 та махсус техникалар, 39 нафар ишчилар жалб қилинган.

Туманимиз ҳудуди озода-ораста бўлишига, чиқиндилар йиғилиб қолишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз 17 та овул, маҳаллалар ҳудудини қамраб олди. Яъни Чордара, Бойовул, Дурунки, Олмазор, Гулзор, Ойбек, Беруний, Бўстон, Дўстлик, Янгиобод, Фаровон, Чойкўл, Босув, Тошёп, Ўрта қалъа, Арна бўйи каби овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари билан оммавий шартномалар тузилиб, 42 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.

Келгусида қамровни яна ҳам кенгайтириш ниятидамиз.

Ўтган 2019 йилда 7  та маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар ёнига филиалимиз буюртмасига асосан “Гул диёрим” масъулияти чекланган жамияти томонидан 9 та чиқинди йиғиш майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ва кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли фойдаланиб келаяпти. Келгусида чиқинди йиғиш майдончаларини кўпайтиришни режалаштираяпмиз.

Жорий йил учун юридик ташкилотлар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш юзасидан 164 та шартномалар имзоланди ва хизмат кўрсатилмоқда.

Чор-атроф чиқиндилардан холи, озода, гўзал бўлиб туришини ким ҳам истамайди дейсиз?

Айниқса, кўкламда ҳаммаёқни саришта, обод, кўкаламзор қилиш учун ҳаракат авж олади. Бу халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий одатларидан десак, хато бўлмас. Корхонамиз фаолияти шундай эзгу мақсадга қаратилгани бизга доимо куч-қувват бағишлайди. Барчага Наврўзи олам муборак бўлсин!

Шукурулло ШЕPИМБЕТОВ,
“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: