"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ТОМОPҚА ЕPЛАPДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЎPГАНИШ МАҚСАДИДА PЕЙД ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 март куни маҳалла ва оила муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ҳал этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан  туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими, Давлат солиқ инспекцияси,  туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида рейд ташкил этилди.

Масъуллар Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонма-хонадон юриб, баҳор мавсуми бошланиши муносабати билан томорқа ер эгаларининг томорқаларидан самарали фойдаланиши, ободонлаштириш ҳолати, оилавий муҳити, ҳожатхона ва молхоналарининг аҳволи, тандирларининг жойлашган майдони, томорқасида мевали ва мевасиз дарахтлар кўчатлари, гул кўчатлари экилганлигини кўриб чиқдилар.  Ундан ташқари, томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб, экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида етиштирадиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмларини ҳам ўргандилар.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманда жами 32570 та томорқа ер эгалари мавжуд бўлиб, уларда 5217,3 гектар экин ерлари мавжуд.  2020 йил баҳор мавсумида эртаки экинлар 4339,2 гектар ер майдонларига, жумладан, 158 гектар сабзи, 180,5 гектар пиёз, 15,8 гектар саримсоқ пиёз, 225,6 гектар бодринг, 169,2 гектар кукатлар, 694,3 гектар картошка, 477,3 гектар полиз экинлари, 631,8 гектар помидор экинларини экиш режалаштирилган.       

Шунингдек, 2658,8 гектар ерга ўртаки, яъни такрорий экинлари экиш режалаштирилган. Жумладан, 72,1 гектар сабзи, 95,9 гектар бодринг, 224,3 гектар кукатлар, 318,3 гектар картошка, 240 гектар полиз экинлари, 119,9 гектар помидор, 981,8 гектар бошқа экинлар экилиши кўзда тутилган.

2020 йилда тумандаги 49 та овул ва маҳаллалардаги аҳоли томорқаларида 1-1,5 сотихли 5,4 гектар ер майдонда 450 та ихчам иссиқхоналар ташкил қилинди ва эртаги экинлар кўчатлари етиштирилмоқда.

Фаровон маҳалласи ҳудудида 429 та хонадонда  истиқомат қилувчи оилалар сони 503 та, аҳоли сони 2351 нафарни ташкил қилади. Ўрганиш давомида  уларнинг орасида томорқаларидан самарали фойдаланаётган, эртаки экинларни ўз вақтида экиб, томорқаларини ободонлаштирган хонадонлар борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган рейд давомида томорқа ер майдонлари қаровсиз қолган ёки самарасиз фойдаланиб, ободонлаштирилмаган хонадонлар борлиги ҳам аниқланди.

Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида Навбаҳор ва Яккатут кўчаларида яшовчи 6 нафар томорқа ер эгаларига туман Давлат Солиқ инспекцияси ва туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориш тўғрисида огоҳлантириш хатлари ва унга мувофиқ 1 апрель кунига қадар муддат берилди. Берилган муддатда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этмаган томорқа ер эгаларига туман Давлат Солиқ инспекцияси томонидан жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш тўғрисида тушунтирилди.

Баъзи хонадонларда ҳали уй эгаларининг кўчиб келмаганлиги, яшамаётганлиги аниқланса-да, бу хонадондаги томорқадан ҳам унумли фойдаланишлари шарт эканлиги, агар томорқадан унумли фойдаланилмаса, бу хонадонларнинг эгаларига ҳам туман Давлат Солиқ инспекцияси томонидан  жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдори қўлланилиши тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Эндиликда туманимизда барча овул ва маҳаллалардаги хонадонларда уларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишини ўрганиш рейдлари мунтазам ўтказилиб борилади ва давом этади.

Маълумки, ўтган йиллар давомида давлатимиз томонидан Қонунлар, муҳим Фармон ва Қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниши ҳамда уларнинг ижроси изчил бажарилиши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланишига замин яратди.  
 

О. Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: