"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

САВДО PАСТАЛАPИДА НАPХ-НАВО АСОССИЗ ОШИPИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Бутун дунёда коронавирус пандемияси хавфи ошиб бораётган айни кунларда мамлакатимизда халқимизни ҳар қандай хавф-хатарлардан кафолатли ҳимоя қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз аҳолиси учун бобомерос қадрият – Наврўз - умумхалқ байрами арафасида истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда жойларда санитария осойишталигини  таъминлаш борасида аниқ мақсадларга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

2020 йилнинг 11 март санасида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган махсус йиғилишда ҳам халқимизнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла-тўкис қондириш, Наврўз – умумхалқ байрами арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида санитария осойишталигини таъминлаган  ҳолда савдо ярмаркаларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган махсус йиғилишда Бош вазир маслаҳатчилари, кўрилган масалага алоқадор вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган махсус йиғилишда “Наврўз – умумхалқ байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу йиғилиш баённомасига кўра, махсус ишчи гуруҳлари тузилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, аҳоли зич яшайдиган қишлоқ гузарларида 15-25 март кунлари ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмаркалар ташкил қилиш вазифаси белгиланган эди.

Туманимизда ҳам махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, савдо ярмаркаларида озиқ-овқат хавфсизлигини ва  сифатини назорат қилиш, ярмарка савдолари ўтказиладиган манзилларда сотувчилар учун барча зарурий шароитларни яратиш, жумладан, савдо расталари, совутгичлар, тарозилар, маҳсулотларни сақлаш омборхоналари ҳамда сотувчиларнинг тўлов терминаллари билан таъминланиш ҳолатлари юзасидан олиб борилаётган ишлар иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинди.

Махсус ишчи гуруҳ туманда ташкил этилган савдо ярмаркалари фаолияти ҳамда “Манғит деҳқон бозори” расталарида савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, хусусан, гўшт, сут, тухум, картошка, пиёз, мева-сабзавотлар, гуруч, балиқ маҳсулотлари, яхна ичимликлар ва бошқа истеъмол товарларининг сифатини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, махсус ишчи гуруҳ аъзолари “Манғит инвест плюс” МЧЖга қарашли сендвич панелли омборхона фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмолга мувофиқлик даражаси, заҳираси ҳамда сифат кўрсаткичларини ўргандилар. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари “Манғит Деҳқон бозори”да ҳамда озиқ-овқат дўконларида ярмарка савдоларига жалб этилган барча хўжалик субъекатларининг тўлов терминаллари билан таъминланганлик ҳолатларини ҳам ўргандилар. Ярмарка савдоларига маҳсулотлар келтираётган деҳқонлар, фермерлар ҳамда тадбиркорларга савдо ўринлари ва зарур шароитларни яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Айниқса, ярмарка савдоларида нарх-навонинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида “Манғит Деҳқон бозори” расталарида ҳамда савдо ярмаркаларида сотилаётган маҳсулотлар харид нархларининг мутаносиблиги алоҳида назорат қилинди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, туман прокуратураси ва масъул ташкилотлар томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида нарх-навонинг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олди олинди. Айни пайтда “Манғит Деҳқон бозори” ҳудудидаги расталарда ва савдо ярмаркаларида аҳолига гўшт 42 мингдан, картошка 3-3,2 минг, пиёз 2 минг сўм атрофидаги нархларда сотилмоқда.

Махсус ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишларнинг барчаси Наврўз – умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш билан бирга, халқимизнинг санитария-осойишталигини, шу баробарида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва байрам кунларини муносиб нишонлашдир.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: