"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Очиқ ўқув машғулотлари ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда

Бугунги кунда юртимизда таълим соҳасининг янада ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг илм-фан чўққиларини эгаллаши, фанларни чуқурроқ ўрганиб, билим марраларини забт этишлари учун кенг имконият ҳамда шароитлар яратилмоқда. Бу борада ўқитувчи ҳамда мураббийларнинг ўрни беқиёс эканлиги инобатга олиниб, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада юқори поғонага кўтариш ҳам бугунги кундаги устувор вазифалардан бирига айланди.

Келажагимиз эгаларини билимли, юксак салоҳиятли қилиб тарбиялаш, уларга илм-фан сирларини чуқурроқ ўргатиш мақсадида таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион педагогик технологияларнинг аҳамияти катта. Зеро, ҳар бир ўқитувчининг дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим бериши бугунги куннинг талаби ҳамдир. Ўз навбатида ўқитувчининг педагогик маҳоратини намоён қилиши учун ва ўқувчиларнинг илм-фанни ўрганишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида очиқ дарслар ташкил қилиш ҳам таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг аниқ фанларга йўналтирилган 9-“A” синфида математика фанидан инновацион педагогик технологиялар асосида очиқ ўқув машғулоти ташкил қилинди.  

Машғулотни мактабнинг математика фани ўқитувчилари Феруза Юсупова ҳамда Ғайрат Pаҳимовлар ташкил қилдилар. “Чексиз камайувчи геометрик прогрессия” мавзусидаги очиқ дарс ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишларни ошириш, фан юзасидан ўқувчиларда янги билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳамда уларнинг эгаллаган билимларини текшириш, синовдан ўтказиш мақсадида ўтказилди. Фан ўқитувчиларидан янги услубларни ўрганиш, тажриба алмашиш, дарс жараёнининг ўтказилишини кузатиш мақсадида ушбу очиқ ўқув машғулотига мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Pаҳима Сапарбоева, математика фани ўқитувчиси Шарофат Жуманиёзовалар ташриф буюришди.

Синфнинг 1-гуруҳида дарс фан ўқитувчиси Ғайрат Pаҳимов томонидан ноанъанавий тарзда, инновацион педагогик технологиялар, интерактив методлардан фойдаланилган ҳолда ташкил этилди. PISA тестлар билан олдинги ўтилган мавзулар бўйича билимлар такрорланди ҳамда бу билан 2021 йилда юртимизда халқаро баҳолаш мезонлари – PISA тестлар орқали ўқувчиларнинг билимини баҳолаш синовларига тайёргарлик кўриш вазифаси ҳам қамраб олинди.

Янги мавзу бўйича билимлар смарт доска орқали интерактив слайдлар воситасида тақдим этилди. Шунингдек, янги билимларни мустаҳкамлашда “яширин сўз” методидан ҳамда дарсни мустаҳкамлаш босқичида олинган билимларни назорат қилишнинг инновацион усули бўлган онлайн синов тестларидан фойдаланилди. Ўқувчилар синов тестларини онлайн тарзда компьютерда топширишди. Дарс давомида янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг янги билимлар олишига, математик фикрлаши, дунёқараши ҳамда фанга бўлган қизиқиши янада ошишига эришилди.

Синфнинг 2-гуруҳида фан ўқитувчиси Феруза Юсупова томонидан дарс смарт ҳамда маркерли доскалар орқали интерфаол дарс тақдимотлари ёрдамида ўтказилди. Дарсда “Блтис-савол” методи билан олдинги дарслар такрорланди. Бу гуруҳда ҳам дарсни мустаҳкамлаш босқичида ўқувчилар синов тестларини онлайн тарзда компьютерда топширишди ва уларнинг билимлари баҳолаб борилди.

Дарс давомида фан ўқитувчилари томонидан белгилаб қўйган таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга эришилди. Тажрибали ҳамда юқори билимга эга бўлган бу ўқитувчилар томонидан ташкил қилинган очиқ дарсда ўқувчилар  мавзу юзасидан янги билимларни янгича методлар орқали эгаллашга ва ўзлаштиришга муваффақ бўлдилар. Очиқ дарс жуда қизиқарли ўтди.

Чарос Арслонова.

Янгиликни бўлишинг: