"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

11-МАКТАБДА АНИҚ ФАНЛАP БЎЙИЧА ФЕСТИВАЛЬ БЎЛИБ ЎТДИ

Фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштирилган ҳолда тарғибот қилиш мақсадида ўтказилади.  Шунингдек, улардаги ижодий қобилиятларни ўстириш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштиришда ҳам ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

11-сонли умумий ўрта таълим мактаби туманимиздаги таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган намунали мактаблардан саналади.

Айни кунда ушбу мактабда 940 нафар ўқувчиларга 85 нафар малакали педагоглар таълим-тарбия беришмоқда. Ўқувчи-ёшларнинг дарс машғулотларида олган билимларини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида 14 та фан тўгараклари ва Юртбошимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида белгилаб берган бешта ташаббуси ижросини таъминлаш юзасидан ҳам тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Мазкур муассасада таълим олаётган ўқувчиларга мотивация бериш, уларни илм олишга, ўқиш-ўрганишга яна ҳам руҳлантириш мақсадида турли муҳим саналар, қутлуғ кунларни муносиб нишонлаш яхши анъанага айланган. Шунингдек, ўқув йили давомидаги фан ойликларида ўқитувчилар фаолияти самарасини кўрсатувчи, ўқувчиларнинг фанларни қай даражада эгаллаётганини намоён этувчи кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Якунланган ойда аниқ фанлар ойлиги доирасида ҳам кўпгина тадбирлар ташкил этилиб, эришилаётган  натижалар мактаб ўқитувчилар жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама этилиб, ижобий фикрлар билдирилди.

Мактаб аниқ фанлар услуббирлашмасининг режасига асосан ойлик доирасида Муяссар Зарекеева ва Гулчеҳра Қурбонбоеваларнинг  очиқ дарслари ўтказилди. Унда иштирок этган ўқитувчилар фан ўқитувчиларининг дарсни қизиқарли ва тушунарли тарзда ташкил эта олишига, ўқувчилар эътиборини торта олишига улкан баҳо бердилар.

Шунингдек, фан ойлиги доирасида ўтказилган якуний фестиваль ҳам барча ўқувчиларда улкан тассуротлар қолдириш билан бирга математикага оид билимлари кенгайиши ва мустаҳкамланишига асос бўлди.

Тадбирни мактаб директори Зулфия Юсупова очди ва ҳаётимизда аниқ фанларни ўрганишнинг  аҳамияти ҳақида гапириб, ўқувчиларни мактабда яратилган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда чуқур билим олишга чақирди.

Фестиваль ўқувчиларнинг математикага оид саҳна кўриниши билан бошланди. Шунингдек, саҳнада саф тортиб турган билимдон ўқувчилар намойиш этилган турли геометрик шаклларга таъриф бердилар.

8-синф ўқувчилари ижро этган “Амударём” қўшиғи тадбир шукуҳини яна ҳам оширди.

Байрамона тарзда ўтказилган аниқ фанлар фестивалида Мунира Баҳромова, Ихлос Омонкелдиев, Абдулазиз Қурбонбоевлар, айниқса, фаол қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: