"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ЎЗИГА ИШОНГАН АЁЛ

Оила қўрғонининг мустаҳкам бўлиши кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ. Pавшаной ўз оиласи иқтисодини кўтариш учун тинмай изланди. Оиладаги доимий етар-етмаслик, кун сайин улғайиб, ташвиш-у қувончлари ҳам ортиб бораётган фарзандларининг таъмноти учун талаб қилинадиган маблағ ҳам оз эмасди. Нима қилса, ҳеч нарсага зориқмай яшайди?

У бир қарорга келди: тадбиркорлик билан шуғулланади, вассалом!

Pавшанойни оиласидагилар ҳам қўллаб-қувватлашди. У дастлаб турли хил ширин печеньелар, юмшоққина пирожнийлар пишира бошлади. Қўлида бир-икки сўм маблағ йиғиладиган бўлди. 2011 йилда якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, патент олди ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Натижа кутилганидан зиёда бўлди, ўзи ва оила аъзолари иш билан таъминланишди. Янгидан 3 та иш ўрни яратилди.

– Байрамлар бошланаётир, элимизда тўй-маъракалар кўп, – дейди P.Отажонова. – Буюртма асосида тортлар, ранг-баранг безакли пирожнийлар, печеньелар тайёрлаяпмиз. Тортлар учун буюртмалар жуда кўп, ҳаммасига улгураяпмиз.

P.Отажонованинг қандолатчилик цехи Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласи ҳудудида жойлашган. Бу ердан мижозлар қадами асло узилмайди. Ўз маҳсулотларига талабгорлар кун сайин ортиб бораётганидан хурсанд бўлган Pавшаной банк кредити асосида қандолатчилик цехини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш ниятида.

– “Ортиқча маблағим йўқ, нима қилсам экан?” – деб тўрт томонига қараб, маҳалла идорасига моддий ёрдам сўраб бораётган аёл-қизларга айтар гапим бор, – дейди Pавшаной. – Дадил бўлинг, ўзингизга ишонинг ва қўрқмасдан ўз тадбиркорлигингизни бошланг, ҳеч қачон ютқазмаймиз. Чунки ортингизда сизни қўллаб-қувватловчи давлатимиз,  Президентимиз турибди. Қонунларимиз эса энг яқин ҳимоячингиздир! Бугуноқ ишга киришинг!

Ҳа, азизлар, P.Отажонова эришаётган ютуқларнинг барчаси унинг дадиллиги, ўзига ишончи ва давлатимиз ғамхўрлигининг яққол ифодасидир.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.
 

Янгиликни бўлишинг: