"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Соғлом авлод - юрт таянчи

Бадиий гимнастика – нафислик, назокат, нозик ҳаракат, эгилувчанлик, гўзаллик сингари ажойиб, ҳаракатларни ўзида мужассам этадиган спорт тури.

Мен ва синглим Нигора 3 йилдан буён спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланамиз ва байрамларда чиқиш қиламиз. Бадиий гимнастика тўгараги Манғит шаҳри, Олмазор маҳалласидаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ёнида жойлашган. У ерда мураббийимиз Нодира опа Йўлдошева бизга гимнастика машғулотларидан сабоқ беради.

- Қизлар ичида Зебо жуда тиришқоқ, қизиқувчан, ҳар бир машқни ўрганишга қаттиқ бел боғлайди, у барча қизларга ўрнак, фаол ўқувчи, - дейди мураббийимиз Нодира опа.

Тўгарагимизда фаол гимнастикачи қизлар кўп. Масалан Ҳолида Йўлдошева, Зебо Ҳайдарова, Динора Қурбониёзова, Нуржамол Уралбоева, Камола Салаева, Ҳилола Салимовалар шулар жумласидан. Зебо Ҳайдарова 1998 йилда туғилган. У 7 йилдан буён бадиий гимнастика билан шуғулланади, кўплаб мусобақаларга қатнашган ва фахрли ўринлар олган. 1998 йилда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада фахрли 1-ўринни, Нукус шаҳрида ўтказилган турли мусобақаларда ҳам 1-ўринни эгаллаган. Зебо билан барчамиз фахрланамиз.

Айни кунларда яқинда Нукус шаҳрида, ўсмир қизлар ўртасида ўтказиладиган мусобақага тайёргарлик кўрилмоқда. Янги бир гимнастикачи қизимиз Ҳолида Йўлдошева эса тўгарагимизнинг энг меҳнаткаш ва сабрли спортчисига айланган. У Нукус шаҳрида 1998 йилда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика мусобақалари кубоги соҳибаси.

Албатта, бу ютуқлар бекордан-бекорга эмас. Улар ютуқларга эришишдан олдин жуда кўп меҳнат қилишган ва доимо изланиб келишган. Биз уларга жуда ҳам ҳавас қиламиз.

Биз ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан жуда мамнунмиз ва бунинг учун давлатимиздан миннатдормиз. Спортда эса шу ғамхўрликка яраша катта-катта ютуқларга эришишга интиламиз.

Ирода Эрдашева,

38-сонли мактаб ўқувчиси.
Янгиликни бўлишинг: