"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ЁШ СТОЛ ТЕННИСЧИЛАP МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Баҳорнинг илк байрамида нафақат гўзал ва назокатли аёл-қизларимизни шарафловчи байрамона тадбирлар, барча соҳаларнинг фаоли бўлган бу азиз инсонларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром тариқасида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилиши яхши анъанага айланган. Зеро, Аёлнинг, онанинг қадр-қимматини ҳамиша баланд тутиш – халқимиз учун азалий қадрият ҳисобланади.

Ушбу гўзал байрам муносабати билан 56-сонли умумтаълим мактабида Болалар ва ўсмирлар спорт  мактаби биринчилиги учун бўлиб ўтган стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ҳам мунис ва меҳрибон аёлларга бағишланди.

Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси бўйича мураббийлари иштирок этган мазкур гуруҳлараро мусобақаларда БЎСМ мураббийларидан Дилшода Pажабова, Ҳамида Pажабова, Гулойим Машарипова, Феруза Қобулова, Фозил Ешчанов, Насиба Эрманова, Акбар Мавлонов, Жаҳонгир Жамоловлар 56-сонли мактабнинг стол тенниси тўгараги шуғулланувчиларининг маҳоратларини холислик билан кузатиб бордилар.

Шуниси эътиборга моликки, 56-мактабда бир неча йиллардан бери стол тенниси тўгараги фаолият олиб боради. Мазкур тўгаракка Дилшода Pажабова мураббийлик қилади. Тўгарак машғулотларида узвийликни таъминлаш, тўгарак аъзоларининг маҳоратларини тинимсиз ошириб бориш, уларни турли мусобақаларга тайёрлашда Дилшода Pажабова стол тенниси бўйича маҳоратли мураббийлар иштирокидаги спорт мусобақалари, маҳорат дарслари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Азиз ва назокатли аёллар шарафига ташкиллаштирилган мусобақа ҳам бир томоннинг ғолиблиги ва иккинчи томоннинг мағлублигини аниқлашни эмас, балки спортнинг ушбу турига қизиқувчи ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Мактабнинг теннис тўгараги аъзолари бўлган 1- ва 4-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақаларда ёш теннисчилар ўзларининг эпчиллик ва чаққонликларини амалда намойиш этдилар. Мураббийдан ушбу спорт маҳоратини ўрганган ёш теннисчилар мусобақа давомида бир-бирларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.

Гуруҳлараро ўтказилган қизғин баҳсларда ўғил болалар ўртасида Жўрабек Эркаев 1-ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Pуслан Олимбоевга, учинчи ўрин эса Жавлон Човдировга насиб этди.

Қизлар гуруҳидаги баҳслар янада қизиқарли бўлди. Ўзларининг чаққонлиги ва эпчиллигини гўзал ўйинлар орқали кўрсата олган гўзал спортчи қизлардан Мафтунахон Қодирбоева 1-ўрин соҳибаси бўлди. Pайхона Тўрабоева иккинчи, Мафтуна Шукуруллаева эса учинчи ўринни эгалладилар.

Байрам муносабати билан қизғин тарзда ўтказилган мусобақа барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бўлиб ўтган баҳслар якунида иштирокчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: