"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Гулноза Ўзбекистон чемпиони бўлди

19-умумтаълим мактабида спортга қизиқувчи ўқувчилар кўплаб топилади. Улар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун футбол, волейбол, баскетбол тўгаракларига қатнашишади. Спортчи ўқувчиларимиз мактабимиз шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда.
Спортга алоҳида меҳр қўйган ўқувчилардан бири Гулноза Аҳмедовадир. У 8-синфнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлиб, нафақат мактабимизнинг, балки қишлоғимизнинг ҳам фахридир. У 9 ёшидан бошлаб, спортнинг Таэквандо WTF тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Кўпгина мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган. 2019 йилнинг 18-21 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган таэквандо бўйича Тошкент очиқ турнирида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Гулноза 2019 йил 6-7 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтган турнирда 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Спортчи қизимиз Гулноза Ўзбекистон чемпионатида ҳам муваффақиятли қатнашиб, 2-даражали диплом билан тақдирланди.

2020 йил ҳам Гулноза учун омадли келди. У 22-23 февраль кунлари ёш ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпионатида қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. Гулнозанинг бундай ютуқларни қўлга киритишида унинг мураббийи Ойбек Абдуллаевнинг хизмати каттадир. У шогирдига спортнинг сир-асрорларини қунт билан ўргатиб келмоқда.

Биз Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон чемиони, ёш иқтидорли спортчи қизимизга зафарлар тилаб, унинг ғалабалари бардавом бўлишини, тилаймиз, Ўзбекистон спорт шарафини янада юксакларга кўтаришига ишонамиз.

Муҳаббат ШАМАЕВА,
19-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: