"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

АНИҚ ФАНЛАP БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН БЕЛЛАШУВ ЎҚУВЧИЛАPНИ ЯНА ҲАМ ЧУҚУP БИЛИМ ОЛИШГА PУҲЛАНТИPДИ

Мактабларда ўтган ой давомида аниқ фанлар ойлиги муносабати билан очиқ ўқув машғулотлари, турли тадбирлар, беллашувлар, заковат ўйинлари ташкил этилди.

Қиличбой овулининг Юқори қишлоқ маҳалласида жойлашган 8-сонли мактабда февраль ойи давомида аниқ фанлар ойлигига доир кўплаб тадбирлар ўтказилди.

Фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган 2 та 6-синфлар, 2 та 7- ва 2 та 8-синфлар ўқувчилари орасидаги беллашувда эса ўқувчиларнинг аниқ фанларни қандай эгаллаётгани синовдан ўтказилди.

Ушбу беллашувда дастлаб саҳнага 2 та 6-синфлар ўқувчилари чиқишди ва улар ўз гуруҳларини “Аль Беруний” деб номладилар. Улар ўз гуруҳини таништирув, Аль Беруний ва Аль Хоразмий ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли ва кўп маълумотлар айтиш, математикага оид шеърлар айтиш, сонлар қатнашган мақоллар айтиш, тезкор саволларга жавоблар айтиш, кроссворд ечиш шартлари бўйича ўз билимларини намойиш этдилар.

Эркин мавзу бўйича эса ўқувчилар ўзининг алоҳида қобилиятларини намойиш этиб, рақс ижро этдилар.

Айниқса, кўзи боғланган ҳолда геометрик фигуралар чизиш шарти жуда ҳаяжонли бўлди. Ўқувчилар беллашув давомида устозлари Қундуз Абдуллаева, Аминбой Жумамудоровларнинг аниқ фанлар бўйича ўтган дарс машғулотларини яхши ўзлаштирибгина қолмай, фанга доир қўшимча қўлланмаларни ҳам ўқиб-ўрганиб, билимини ошириб бораётганликларини намойиш қилдилар.

Дилмурод Турсунбоев, Шаҳло Ўрозбоевалар аниқ фанлардан таълим бераётган 2 та 7-синфлар ўқувчилари эса бешта шарт – гуруҳларнинг ўзини таништириши, топишмоқлар жавобини топиш, амалий машғулот ва белгиларни топиш каби эркин мавзулар бўйича беллашдилар.

Бунда дастлабки шартда гуруҳлар ўз сафидаги ўқувчиларга, гуруҳи номига изоҳ беришиб, беллашувга чиқишдан мақсадларини баён этишди. Шунингдек, информатикага доир топишмоқларга жавоб беришда ўқувчиларнинг ўз билимларини тезкор ва аниқ ифодалаб бера олиши намоён бўлди. Амалий машғулотлар баҳси яна ҳам қизиқарли тус олди. Фанга доир билимлар, мантиқий фикрлаш қобилияти устун ўқувчилар учун бу топшириқлар ҳам унчалик қийинчилик туғдирмади.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, бугунги кунда туманимизнинг энг чекка ҳудудларидаги мактаблар ҳам замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари билан таъминланган. Ўқувчилар бу технологияларни пухта эгаллаб, келажак сари дадил қадамлар қўйишмоқда.
Ушбу беллашувнинг “Белгиларни топ” шартида ўқувчилар компьютерда берилган мавжуд манзаранинг белгиларини топиб, тақдимот қилишгани ҳам ўқувчилар ушбу технологияларни қай даражада эгаллаганини кўрсатди.

“Гўзаллик” ва “Ҳақиқат” деб  ўз гуруҳларини номлаган 2 та 8-синфлар ўқувчиларининг баҳси ҳам жуда қизиқарли ўтди. Тўлғоной Жуманиёзованинг аниқ фанлардан дарс бераётган синфлар ўқувчилари ҳам беллашув давомида ғолиблик сари дадил интилиб, ўз билим ва салоҳиятини намойиш этдилар.

Ушбу беллашувлар ўқувчиларнинг олган билимларини баҳолаш билан бирга уларни билим асосларини яна ҳам чуқур эгаллашга руҳлантирди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: