"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ШИФОКОPЛИК КАСБИНИ ШАPАФЛАБ...

Бугунги кунда жамиятимизда аёлларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда. Барча соҳаларда ўзининг ақл-заковати, билими, салоҳияти билан юқори натижаларга эришаётган аёлларимиз ҳам талайгина. Туманимизда узоқ йиллар давомида шифокорлик касби орқали халқимизга хизмат қилиб келаётган Ҳабиба Нуримова ҳам ана шундай, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, фаол аёллардан биридир.

У мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ўз иқтидори, интилувчанлиги билан тенгдошларидан ажралиб турар эди. 1985 йилда 22-сонли умумтаълим мактабини муваффақиятли битказиб, Ўрта Осиё тиббиёт Педиатрия институтига ўқишга кирди. Олийгоҳни тамомлагандан сўнг, 1992 йилда туман Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида навбатчи-педиатр бўлиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Ҳабиба Нуримова 2003-2007 йилларда туман Тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида педиатр, 2007-2017 йилларда “Маданият” ҚВПда умумий амалиёт шифокори, 2017 йилдан эса 1-ҚОПда умумий амалиёт шифокори бўлиб фаолият юритмоқда.

Ҳаётий ҳамда иш тажрибаси юқори бўлган Ҳабиба опа 4 нафар фарзандини оқил, Ватанга нафи тегадиган комил фарзандлар қилиб тарбиялаб, вояга етказди. Ота-онанинг тўғри тарбияси натижасида уч нафар қизи ҳамда ўғли олий ўқув юртлари талабаси бўлиш бахтига эришди. Икки нафари ўқишни тамомлаб, ўз мутахассислиги бўйича халқ манфаати йўлида хизмат қилишмоқда.

Ҳабиба опа кўплаб шогирдлар ҳам тарбиялаб, тиббиёт сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Улардан С.Йўлдошева, М.Aбдуллаева, Д.Муртазаевалар устозларининг ишончини оқлаб, тиббиёт соҳасида энг намунали ходимлар сифатида фаолият юритишмоқда.

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ҳабиба Нуримовани ва барча аёл-қизларни самимий муборакбод этамиз. Мамлакатимизда у каби ҳаётда ўз ўрнини топган, фаол, ташаббускор аёллар янада кўпайсин!

Чарос Арслонова.
 

Янгиликни бўлишинг: