"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ОТА-ОНАЛАP МАМНУН БЎЛИШДИ

Туманимиздаги 30-сонли умумтаълим мактабида 7 март куни 5-“Г” синф ўқувчилари иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Жаннатим онам” деб номланган адабий-бадиий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда она ҳақида шеърлар ўқилиб, рақслар ижро этилди. “Она меҳри” деб номланган саҳна кўриниши намойиш қилинди.

Ушбу тадбирни ўтказишда синф раҳбари Гуласал Халиллаеванинг ҳиссаси катта бўлди. Тадбирда аълочи ўқувчилардан Севара Фарҳодова алла куйлади, А.Аҳмедов, С.Бидошева, Г.Отабоева, С.Ўрозбоев, Ҳ.Бахтияровлар оналарни мадҳ этувчи шеърлар айтдилар. Айниқса, “Она меҳри” деб номланган саҳна кўринишида роллар ижро этган Севара Фарҳодова, Сарвиноз Бидошева, Дилшода Файзуллаева, Суннатулло Ўрозбоев, Pашид Ўрозбоевларнинг маҳоратларидан барча мамнун бўлдилар ва мазкур саҳна кўриниши мароқ билан томоша қилдилар.

Қизлар ижросидаги машҳур “Дўппи тикдим” қўшиғи асосида саҳналаштирилган рақс ўзининг гўзаллиги, жозибадорлиги билан барчани мафтун этди.

Бўлиб ўтган байрам тадбирида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишиб, фарзандлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишларини мароқ билан томоша қилдилар. Онани, Аёлни, ҳаётни ва баҳорни мадҳ этувчи шеърларни тинглаб, фарзандларининг бу байрамона совғаларидан мамнун бўлдилар.

Гуласал ХАЛИЛЛАЕВА,
30-сонли мактабнинг физика фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: