"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Бир фикр ёдга тушди...

Баҳор фасли ҳар кимга ҳам хуш кайфият, хушчақчақлик бахш этавермайди. Кимдир хаёлпараст, кимдир индамас бўлиб қолади. Менга ҳам бу фасл шундай таъсир кўрсатди. Ўтмиш хотиралари кўз олдимга келаверди, келаверди. Бирдан, лоп этиб раҳматлик шоир Мансур Аҳмедов айтган бир фикр ёдимга тушди: "Аҳмад Нафас оташнафас шоир”, деб айтган эдилар. Демак, мавзу Аҳмад Нафас ҳақида кетар экан, мен бу шоир ҳақида бошқа ҳеч нима айта олмайман. Биргина айта оладиганим, Мансур Аҳмедов тан олиб "оташнафас” дедими, демак, оташнафас, бошқа гап-сўз ортиқча.

Аҳмад ака 1954 йил 27 март куни "Қизилчоли” қишлоғида, зиёли оиласида дунёга келди. Демак, у 60 ёшли шоир. Боболар сафига кириб қолган отахон шоиримизни пир-у бадавлатлик билан табриклаймиз. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз. Ишқ-муҳаббат ҳақида кўп шеър ёзган шоиримиз, ҳозир ҳайвонлар ҳақида масал ёза бошладилар. Юбилей табриги сифатида ёзган шеъримни баҳонада сиз билан бирга баҳам кўрсам-да, Аҳмад акам бир қувонса. (Қувонармикан?!)


Масалчига ҳазил

Аҳмад Нафас акам масалчи бўлиб,

Ҳайвонлар ҳақида ёза бошлади.

Ҳурган ҳар бир итдан ғазаби қўзиб,

Қалам - калтак билан ура бошлади.


Тунлари "ҳув”лашдан қўрқиб қолишди.

Товуқнинг душмани ёвуз шоқоллар.

Тулкилар ўзини четга олишди,

Эчкидан қутилди ям-яшил толлар.


Мушуклар сичқонга тегмай қўйдилар,

Сичқон ҳам ҳайиқди донга тегишдан.

Писанд қилмаганлар ҳақин олдилар,

Ўзларин паналаб калтак ейишдан.


Шоир акам шундай бораверсалар,

Ҳайвонлар жам бўлиб талашмасин-да.

Сенми ёзадиган бизларни, - дея,

Қаламин ўтинга қалашмасин-да!


Фарҳод Аваз, "Намуна” маҳалласи.

Суратда: Аҳмад Нафасов.

Янгиликни бўлишинг: