"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Пробация гуруҳи назоратидаги маҳкума муддатидан илгари озод қилинди

 Ички ишлар органларининг Пробация гуруҳи томонидан назоратга олинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашиши, касбий тайёргарлиги бўйича тадбирлар ташкил этиш бўйича амалий кўмак берилиб келинмоқда. Шунингдек, назоратдаги давр мобайнида ижобий хатти-ҳаракати билан ўзини кўрсата олган, тузалиш йўлига ўтганлар муддатидан олдин жазодан озод қилиниб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг суд мажлиси залида шу муносабат билан суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси И.Алланиязов раислигида бўлиб ўтган мазкур судда Амударё тумани ИИО Пробация гуруҳи назорати остидаги Амударё туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг тегишли моддаларига кўра судланган фуқарога тайинланган 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга доир иш кўриб чиқилди. Бу бўйича Амударё тумани ИИО Пробация гуруҳининг тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқилган мазкур ишда маҳкуманинг жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига қатьий ўтганлиги, белгиланган чекловларга тўлиқ амал қилганлиги эътиборга олинди. Судда ушбу фуқаро Ўзбекистон Pеспубликаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан озод қилинди ва ундан маҳкума деган тамға олиб ташланди.

Муддатидан илгари озод этилган фуқаро давлатимиз томонидан маҳкумларга яратилаётган бундай енгиллик ижтимоий ҳаётда қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этмаслик мажбуриятини ҳам юклашини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

И.Жабборберганов,
туман ИИО Пробация гуруҳи
катта инспектори.

Янгиликни бўлишинг: