"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Тадбиркорлар жамоатчилик Кенгаши йиғилиши ўтказилди

 Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда тадбиркорлар жамоатчилик Кенгаши таркиби сайланган эди.

Шунга кўра, тадбиркорлар жамоатчилик Кенгашининг иш режаси белгилаб олинди ва тасдиқланди. Айни пайтда Бош вазир қабулхонаси, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан доимий равишда ҳамкорликда мазкур иш режага мувофиқ равишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Яқинда тадбиркорлар жамоатчилик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда иштирок этган кенгаш аъзолари тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган муаммолар юзасидан таклифларини билдириб ўтди. Мазкур таклифлар кенг муҳокама этилиб, Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тақдим этилди.

Таъкидлаш керакки, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Адлия бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари билан ҳамкорликда жойларда тадбиркорларга соҳадаги ўзгаришлар, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Тадбиркорлар қабулхонаси, жамоатчилик Кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

М.Ўрозбоев, Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши котиби.

Янгиликни бўлишинг: