"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ОДАМ ИММУНТАНҚИСЛИГИ ВИPУСИНИНГ СИЛ PИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИPИ

Одам иммунтанқислиги вируси (ОИВ) ҳужайра иммунитетини сезиларли даражада пасайтиради. Бу ўз навбатида организмда сил касаллиги ривожланиши учун шароит яратади. Ҳозирги даврда икки хил инфекцияни юқтирган беморларнинг 70 фоизи Саҳрои Кабирнинг жанубий қисмида жойлашган Африка давлатларида яшайди. Ушбу давлатлар аҳолиси ўртасида ҳар йили ОИВ билан зарарланган беморлар ўртасида силнинг фаол (очиқ) турининг кўпайиш эҳтимоли иммунитетнинг сусайишига қараб 5-15 фоизга ошмоқда.

Силга чалинган бемор иммунитети паст одам билан мулоқот қилса, бундай кишилар касалликни тез юқтириб олишади. Шунингдек, уларда силнинг фаол (очиқ) тури жуда тез ривожланади. Одам иммунтанқислиги вируси билан яшовчи инсонлар ўртасида ўлим кўрсаткичи юқорилигининг сабаби уларда сил касаллигини даволаш, тиббий хизматнинг  пастлигидир. Бундай беморлар бошқа сабаблар туфайли ҳам ҳаётдан кўз юмишади. Яъни, улар орасида ўлим кўрсаткичининг юқори бўлишига рифампицин билан биргаликда ўтказиладиган қисқа муддатли кимётерапия ҳам сабаб бўлади. Тиббиёт ходимлари назорати остида ўтказиладиган (15 фоиз) ва уларнинг назоратисиз (43 фоиз) рифампицин билан ўтказиладиган ушбу қисқа муддатли кимётерапия муолажаларининг тўлиқ ўтказилишига бемор дош бера олса, ОИВ билан яшовчи шахсларда силнинг қайталаниши кам учрайди.

Антиретровирус (APB) дори воситалари ОИВ ва ОИТСга қарши  (одам иммунтанқислиги синдроми) кенг қўлланилмоқда. Чунки бу дори воситалари организмнинг ўзига хос иммун реакцияларининг меъёрда кечишини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида силнинг яширин туридан фаол (очиқ) турига ўтиб кетиш хавфини камайтиради. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, АPВ дори воситалари ва силга қарши препаратларни биргаликда қўллаш ОИВни ҳамда унинг оқибатида юзага келувчи ўлим кўрсаткичларини пасайтиради. Сўнгги йилларда республикамизда одам иммунтанқислиги вируси билан яшовчилар сони бир оз кўпайганлиги сабабли улар орасида сил билан зарарланиш хавфи кучайди. Марказий Осиё республикаларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ғарб мамлакатларига нисбатан ОИВ эпидемияси ва ОИТС нисбатан кам учрайди. Аммо кўрсаткичлар паст бўлса-да, учраб туриши кишида хавотир уйғотади. Pеспублика ОИТСга қарши кураш Маркази маълумотларига кўра 10 фоиз ОИВ билан яшовчи шахслар сил билан зарарланган бўлишади.

Бу ҳолат ўз навбатида республикада ОИВ ва сил эпидемиясининг икки карра хавфини оширади. Ҳозирги кунда ОИВ гиёҳвандлар орасида асосан инъекция орқали ва маблағ эвазига интим хизмат кўрсатувчи аёллар (жинсий йўл билан) фаолияти сабабли тарқалмоқда. Айниқса, қамоқхоналарда озодликдан маҳрум этилган шахслар орасида юқорида таъкидланган инфекцияларнинг тарқалиш хавфи кўпроқ. Сабаби у ерларда оила муҳитидек сифатли ва турли-туман озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг иложи йўқлиги ва санитария-гигиена шароитларининг етишмаслиги, шунингдек, ақлий зўриқиш сабабли ҳам силнинг ривожланишига замин яратилади.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра сил ва ОИВнинг олдини олиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрилмас экан, ушбу инфекциялар хавфи яқин ўн йилда янада ошади. Шу сабабли «Саломатлик» лойиҳасида сил ва ОИВ ҳамда ОИТСнинг олдини олиш бўйича мақсадли чоралар амалга татбиқ этилмоқда. 1993 йилда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти сил ва ОИВ эпидемиясининг кўпайишини эътиборга олиб, бу инфекциялар янада кенг тарқалмаслиги учун махсус жамғарма тузди. Бу жамғарма "ОИТС, сил ва безгакка қарши "Глобал жамғарма” деб аталади. Айниқса, силнинг олдини олиш учун ДОТС (шифокор назорати остида қисқа муддатли кимётерапия билан даволаниш) стратегияси жаҳонда кенг қўлланилмоқда.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра, 2015 йилда ДОТС дастурининг самарали қўлланилиши боис, ОИВ билан зарарланган шахслар туфайли сил кўпайишининг олди олинади.

О.Халимов,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

Г. Абдуллаева,

фтизиатрия бўлими мудираси.

(Фото - http://img.uz)

Янгиликни бўлишинг: