"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова туман аҳолиси билан учрашди

28 февраль куни туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида 4-Амударё сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари билан учрашди.

Учрашувда ЎзМТДПдан сайланган депутатлар келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган ҳамда партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажариш тўғрисида сўз юритдилар. Шунингдек, жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаган ҳолда амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, депутат Зумрад Бекатова Гулзор ва Беш овул маҳаллаларидаги сайловчилар билан учрашди. Учрашувда ЎзМТДП ҚP Кенгаши бош мутахассиси Искендер Жаримбетов. ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Гулзода Эшимбетова, маҳалла раислари ва фаоллари иштирок этдилар.  

Учрашув давомида депутат  томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тўхталиб ўтди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида охирги икки ойда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтирди. Жумладан, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича низомни бузганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани, Ўзбекистон Pеспубликаси фуқаролиги тўғрисидаги ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш борасидаги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, геодезия тўғрисидаги қонунлар хусусида сўз юритилди. Қолаверса, маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштиришга, жамиятда оила ва хотин-қизлар ўрни ва ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил қилингани, фикримизнинг яққол далилидир. Қолаверса, Президентимизнинг «Ўзбекистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори, ушбу ҳужжат вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилганлиги билан аҳамиятлидир.
Фармонга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади. Бу эса ўз навбатида юртимизда маҳалла институти орқали тинчлик-осойишталикни таъминлаш, обод юрт ва фаровон ҳаётни барпо этишга хизмат қилади.

Учрашувларда аҳоли мурожаатлари ҳам тингланди. Хусусан, аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан Гулзор маҳалласи ҳудудидаги коллекторда сув йиғилиб қолаётгани, бу ҳолатларга барҳам бериш, экологик кооэфицент масаласи, дори-дармон маҳсулотлари қимматлиги, таълим ва тиббиётга тааллуқли масалаларда мурожаатлар бўлди. Шу ернинг ўзида муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотлар масъуллари билан  келишиб олинди.
Учрашув доирасида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Зумрад Бекатова тумандаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, мактаб фаолияти ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мактаб ўқувчилари меҳмонга ўзларининг ижод намуналаридан куй-қўшиқлар ҳамда рақслар ижро қилиб бердилар.

Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: