"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан 57-сонли мактабда сайёр кутубхона тадбири ўтказилди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама етук, билимдон бўлиб етишишлари учун улкан диққат-эътибор қаратилмоқда. Келажагимиз яратувчилари бўлган ўғил-қизлар замонавий мактабларда энг сўнгги русумдаги ўқув жиҳозлари билан таъминланган синфларда билим сирларини ўрганмоқдалар. Шунингдек, мактабларда китобларга бой кутубхоналар, кўргазмали қуроллар билан таъминланган фан кабинетлари, спорт залларида улар учун барча шароитлар яратилган.
Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳам мамлакатимиз ёшлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур 5 та муҳим ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириб, истеъдодини юзага чиқаришга, жисмоний чиниқтириш,  спорт соҳасида қобилиятини намойиш қилишлари учун зарур шароитларни яратишга, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни, маънавиятни юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга, хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилганлиги сабабли ёшларнинг ўзларини намоён этишларига имкон яратмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус ёшларнинг келажакдаги ҳаёт йўлларини пухта белгилаб олишлари учун муҳим имкониятдир.
Шу боисдан жойларда 5 та муҳим ташаббус қўллаб-қувватланиб, турли йўналишларда тўгараклар ташкил қилиниб, тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бу амалий ишларнинг барчаси ёшлар, айниқса, мактаб ўқувчилари учун хизмат қилади.

Туманимиздаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан ушбу 5 та муҳим машаббуснинг аҳамияти кенг қўламда тарғибот қилиб келинмоқда. Ташкилот томонидан тегишли режа асосида “Ижодкорлар билан учрашув”, “Сайёр кутубхона”, “Кутубхонага ташриф”, “Маҳорат мактаби”, “5 та муҳим ташаббус” каби тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани боис мактаб ўқувчилари таниқли журналистлар, шоир ва ёзувчилар, рассомлар мусиқашунослар билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, билим ва маънавий дунёсини бойитиб бормоқдалар.
Ташкилот томонидан туманимиз марказида олис бўлган мактаб ўқувчиларига китоблар етказиб берилмоқда.

Туманимизнинг 57-сонли умумтаълим мактабида “Сайёр кутубхона” тадбири ўтказилди. Унда мактаб директори Машариф Pўзметов ҳукуматимиз томонимиздан ўқувчи-ёшларга қаратилган катта эътибор, имкониятлар ҳақида гапириб берди.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Pейимов ташкилот томонидан ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, китобхонликка жалб этиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар, ҳудудларда ташкил этилган кутубхоналар ҳақида сўзлаб берди. Ижод қилишга қизиқувчи ёшлар билан алоҳида суҳбат қилиб, йўл-йўриқлар кўрсатди. Шундан сўнг, мактаб ўқувчиларини ташкилот кутубхонасига аъзо қилди ва уларга қизиқарли китобларни топширди. Ўқувчилар ташкилот томонидан келтирилган китоблар билан танишиб, ўзларига маъқул бўлган мавзулардаги китобларни танлаб олдилар.
Мактаб ўқувчилари учун бу қўшимча бадиий адабиётлар чин маънодаги қимматбаҳо совға бўлди.

Ўрозали Pейимов.

Янгиликни бўлишинг: