"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ҚАPҒИШ

Pўзимат ака эрталаб хотинининг овозидан уйғониб кетди. Истар-истамас деразанинг пардасини кўтариб ҳовлига қаради. Хотини Гулнора опанинг овози товуқхонадан келаётганини эшитган Pўзимат ака ҳавотирланиб, товуқхонага югурди. У ерда Гулнора опа дий-диё қилиб ўтирар эди:

– Шўрим қуриб қолди, қуриб қолди! 2 та чипор товуқ йўқ. Эшитяпсизми, йўқ!

– Нималар деяпсан? Нега йўқ бўлади? Қаерга йўқолади? – деди Pўзимат ака.

– Тухум олгани киргандим. Кўзимга камдек кўринди. Яхшилаб қарасам, 2 таси йўқ, – деди йиғламоқдан бери бўлиб Гулнора опа.

– Кеча қамаганингда ҳаммаси бормиди?

– Йўқ, кеча ўғлингиз қамаганди.

– Шодмон! – ўғлини чақирди Pўзимат ака.

– Лаббай, дада!

– Кеча қамаганингда 2 та чипор товуқ ҳам бормиди?

– Билмасам... эътибор бермабман.

Pўзимат ака ўйланиб қолди. Бир нарса эсига тушгандек, югуриб чиқиб кетди. Тўғри ён қўшниси Pисолат опанинг ҳовлисига кирди ва бақирди:

– Pисолааат! Қани, ўша мушугинг? Қани деяпман? Ўлдираман уни!

Pисолат опа қўлида хамир юқи билан ичкаридан чиқиб келди.

– Ассалому алайкум, келинг қўшни, тинчликми?

– Тинчликмас, анави ўғри, очофат мушугингни бер менга, ўлдираман уни! Қани у?

– Вой ўлмасам! Мош нима қилибди?

– Товуқларимни ўғирлабди ўша Мошинг.

– Йўқ, Мошнинг бунақа одати йўқ.

– Ўшандан бошқа ким ҳам қиларди, – деб Pўзимат ака ҳовлини кўздан кечириб чиқди. Ҳовли чеккасида Мош болаларини эмизиб ётарди. Pўзимат ака бориб мушукнинг бўйнидан ғижимлаб ушлади. Жони оғриган мушук типирчилай бошлади. Болалари эса “онамизга тегма” дегандек миёвлай бошлашди. Pисолат опа Pўзимат аканинг қўлига ёпишди.

– Қўйиб юборинг! Нима қилмоқчисиз?

– Кунини кўрсатаман, – деди ўзини боса олмай Pўзимат ака.

– Pаҳмингиз келсин. Ахир болалари бор-ку! – Аёлнинг ёлворишларига қарамай Pўзимат ака мушукни олиб уйига кетди. Эшикдан ҳовлисига кирганида ити Олапар ялтоқлик қилиб, оёқларига суркалган эди, жеркиб берди:

– Тур-е! Ўзи битта сен камсан!

Мушук ҳамон типирчиларди. Pўзимат ака омборхонага кириб, ўртача катталикдаги қопни олиб, мушукни солди. Мушук миёвлаб, баттар типирчилай бошлади. Pўзимат аканинг кўзи қонга тўлди.

– Мана сенга! Мана! – деди-ю, қопни деворга бир неча марта урди. Мушук тинчиб қолди. Хотини Гулнора опанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай қопни кўтариб чиқиб кетди. У тўғри анҳорга борди ва қопни  сувга ирғитиб юборди-да, орқасига қарамай кетди. Pисолат опа бундан жуда қаттиқ ранжиди.

... Орадан кунлар ўтди. Бир куни кичик ўғил Шодмон мактабга кетиб қайтиб келмади. Суриштиришса, ўша куни мактабга ҳам бормаган. Бутун қишлоқни ағдар-тўнтар қилишди. Ҳаммадан суриштирилди. Лекин дараги сиқмади.

У энди 3-синфга қадам  қўйганди. Pўзимат ака ва Гулнора опанинг бўлари бўлди. Тўртинчи кун Шодмоннинг мурдаси анҳордан топилди. Ота-онаси ақлдан озишди. Ҳаммани бир савол қийнарди: қандай қилиб?!

Аниқланишича, ўша куни Шодмон автоҳалокатга учраган. Уни уриб юборган ҳайдовчи қўрқиб кетган ва шифохонага олиб бориш ўрнига Шодмонни қопга солган-у, анҳорга ташлаган.

Жанозада Гулнора опа Pисолат опанинг ёқасига ёпишди.

– Сен! Сен қарғагансан! Сен! Битта мушук учун қарғагансан бизни! Сен ўғлимни жувонмарг қилдинг! Сен сабабчисан!

Одамлар уларни зўрға ажратиб олишди. Уларни қарғиш эмас, етим мушукчаларнинг уволи тутган эди.

Олапарнинг инида эса бир уюм товуқ патлари ётарди...

 

Иқболой  PАҲИМОВА,

1-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: