"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

Амударёлик ўқитувчига “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони берилди

 Бугунги кунда таълим тизимида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш, уларни моддий рағбатлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Бу эса ўқитувчиларни ўз ишига янада масъулият билан қарашга ундамоқда.

 Бизнинг 39-сонли умумтаълим мактабимизда ҳам сифатли таълим-тарбия бериш борасида барча ўқитувчилар замонавий педагогик технологиялар ва AКТ воситаларидан фойдаланиб, дарсларни ташкил этишмоқда. Мактабимиз ўқитувчилари бунинг натижасида самарали натижаларга эришиб келишмоқда. Ана шундай ўқитувчиларимиздан бири – соҳада 22 йил меҳнат қилган биология фани ўқитувчиси Саида Муродбоевадир.

 У фанга бўлган қизиқиши туфайли ўз устида ишлашдан, изланишдан асло чарчамайди. Ўқувчиларга ҳам биология фанини чуқурроқ ўргатишга ҳаракат қилади. Дарсда ва дарсдан ташқари пайтларда, фан бўйича тўгарак машғулотлари давомида бор билимини бериб, ҳар бир ўқувчини олдинга интилишга ўргатади, ундайди. Унинг шогирдлари  жуда кўп. Устознинг ўзи каби фаол ўқувчилари ҳар йили Билимлар беллашуви, Фан олимпиадаларида қатнашишади ва туман босқичида доим ғолиб бўлишади. Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларни асло қўлдан беришмайди.


Саида Муродбоева дарс ўтишда ўқувчиларга жуда талабчан, ҳамкасблар ўртасида эса каттага ҳурмат, кичикларга ҳамиша намуна. Ундан ташқари, мактабда ўтказиладиган турли тадбирларда, жамоат ишларида ҳам фаол қатнашади. У таълим тизимидаги самарали меҳнатлари учун 2016 йили Ўзбекистон халқ таълим аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу интилувчан ўқитувчида ўз ишига масъулият ҳиссини янада оширди.

 Шу йил 5 февраль куни Тошкент шаҳрида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан халқ таълими тизими ривожига ҳисса қўшган ва ўрнак бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Бу мукофот Қорақалпоғистон Pеспубликасидан 5 нафар ўқитувчига берилган бўлса, улар қаторида ушбу ушбу кўкрак нишонга муносиб деб топилган 39-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси Саида Муродбоева ҳам тақдирланди.

- Бу нишонга эга бўлишимда оила аъзоларимнинг ва ҳамкасбларимнинг ҳам кўмаклари, ҳиссалари бор – дейди ҳаяжон билан Саида Муродбоева. – Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг шахсан ўзлари ушбу нишонни тақдим этгани мени ниҳоятда руҳлантирди. Бундай рағбат биз каби ўқитувчиларга катта масъулият ҳам юклайди ва янада шижоат билан ишлашга, ёш авлодни Ватан учун муносиб фарзанд қилиб тарбиялашда бор кучимизни сарфлашга ундайди.
Устозимизни эришган муваффақиятлари билан табриклаб, ютуқлари ҳамиша бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Муҳаббат Жандаулетова, 39-сонли мактаб директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: