"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

"Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши ташкилотчилигидаги мусобақалар

Она Ватанга хизмат қилиш — бугун мустақил мамлакатимиз ҳудудларида камол топаётган ҳар бир ўғлоннинг эзгу мақсади. Ушбу шарафли орзуни қалбига жо этган йигитларимизга Ватан ҳимоячиси бўлишдек фахру ифтихор янада улкан куч-ғайрат бахш этмоқда. Ўқувчи ёшларни Қуролли Кучлар сафларига — ҳарбий хизматга, олий ҳарбий билим юртларига киришга тайёрлаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган уч босқичли «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақалари бугунги кунга келиб ўзининг катта самарасини бермоқда. Бу мусобақаларда ўсмирлар тобланади, чинакам Ватан ҳимоячиси бўлиб шаклланади. Негаки, Ватанимизнинг эртанги куни, мамлакатимиз келажаги маънан етук, жисмонан баркамол ёш авлод қўлида.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши, Pеспублика ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Pеспубликамиздаги барча ҳудудларидаги касб-хунар коллежлари ва академик лицей ўқувчи ёшлари ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи юқори савияда ўтказилди.

Мусобақаларнинг туман босқичи ҳам қизиқарли ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Мусобақа якунларига кўра Амударё академик лицейининг «Амир Темур ворислари» жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.

Ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тафаккурини юксалтириш таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар жараёнининг таркибий қисмини ташкил этади. Pеспубликамиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танлови ҳам шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз ёшлари ўртасида ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш, жамиятда қонун устувор бўлишига эришиш, амалдаги қонунлар моҳиятини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, Президент Фармонлари, Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунларига ёшларда ҳурмат билан қараш туйғуларини, она Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, қонунлар тарғиботи орқали ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жиноятчилик иллатларининг олдини олиш ҳамда бутунлай бартараф этиш йўлида бир қатор хайрли ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Амударё туман бўлими Кенгаши, жиноят ишлари бўйича туман Суди ҳамда туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда анъанавий "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Бу танловда туманимиздаги академик лицей ва барча касб-ҳунар коллежларининг талаба –ўқувчи ёшлари ўзаро куч синашдилар. Танлов якунларига кўра Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг "Адолат қонунлари” жамоаси 1-ўринни эгаллади ва танловнинг навбатдаги ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар ҳамда иштирокчиларга "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман кенгаши томонидан совғалар, диплом ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Шахар ва туманлардаги чақириққача тайёргарлик ёшидаги талаба ва ўқувчи-ёшларини ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга руҳан ва жисмонан тайёрлаш, улар ўртасида Ватанга мухаббат, харбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодда Давлат чегараларига нисбатан хурмат туйғусини шакллантириш, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг маъсулиятини кучайтириш мақсадида туманимиздаги 3-сонли Манғит чегара пости, «Камолот» ёшлар ижтимоий Ҳаракати тумани бўлими Кенгаши билан хамкорликда тумандаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида фаолият юритиб келаётган «Ёш чегарачилар» клублари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 6 та жамоалари иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Қиличбой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг «Ёш чегарачилар» жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва мусобақанинг навбатдаги - Қорақалпоғистон Pеспубликаси боскичи йулланмасига эга бўлди.

Янгиликни бўлишинг: