"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Соҳибанинг орзулари

Соҳиба бугун ҳар кунгидан барвақт ўрнидан турди. Қалбида олам-олам ҳаяжон. Чунки бугун туманда ўтказиладиган Фанлар олимпиадасига қатнашади.Йил давомида эса у ўзи севган фани математикадан астойдил тайёрланиб борди. Бу фанга у кичик пайтларидан бошлаб қизиқади. Математика амалларини бажариш, жавобларни тўғри топиш унга олам-олам қувонч бағишлайди.

Ўтган йили ҳам фанлар Олимпиадасида у математика фанидан қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган эди. Бу йилги ниятлари янада жиддий. Чунки келажакда ўзи танлаган соҳа бўйича етук мутахассис бўлиш учун математикани мукаммал билиши зарур. Ҳозирги шиддаткор давр эса ҳар бир соҳа мутахассисидан чуқур билим ва тафаккур талаб этади.

Бунинг учун фақат ўқиш ва изланиш керак холос.

- Мен келгусида мактабни тугатгач энг аввало 3-сонли Амударё академик лицейида аниқ фанлар йўналишида ўқиш ниятим бор. Кейинчалик эса Тошкент Молия Олийгоҳида ўқишимни давом эттирмоқчиман. – дейди Соҳиба.

Дарҳақиқат,Соҳибанинг ёш кўнглида олам-олам орзулари бор. Энг муҳими эса у келажак режаларини ҳозирданоқ тузиб олган. 9-синф ўқувчиси Соҳиба Исмоилова бу йил ҳам мактабимиз жамоасининг ишончини оқлаб, Фанлар Олимпиадасида математикадан фахрли 1-ўринни олди. Унинг бу эришган ютуқларида албатта математика фани ўқитувчиси Муборак Собированинг ҳам ҳиссаси катта. Дарсдан бўш пайтларида у Соҳибага математика фанининг барча сир-асрорларини ўргатиб борди.

Соҳиба барча фанлардан аъло ўйишга ҳаракат қилади. Унинг эришган барча муваффақиятларида эса оила муҳити ҳам катта ўрин тутади. Унинг отаси Озод Матмуратов ва онаси Назира Усмонова ҳам зиёли, обрў-эътиборли инсонлардан бири. Бу оилада фарзандларнинг ўқиши ва тарбиясига доимо алоҳида эътибор берилиб келинади. Соҳибанинг акаси Сардор Исмоилов ҳозирги кунда Тошкент Молия олийгоҳи талабаси бўлса, опаси Сожида эса 3-сонли академик лицейнинг намунали ўқувчиларидан бири. Укалари эса мактабнинг аълочи ўқувчилари сафида. Биз Соҳибага келгуси орзуларига етишишида муваффақиятлар тилаймиз.

З.PАЖАБОВА,

8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: