"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10209.9 +1.30
  • 1 EUR = 12021.1 +125.00
  • 1 RUB = 137.46 -5.37

«Адолат» СДП ташкил топганига 25 йил тўлганлиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Мамлакатимиздаги энг катта сиёсий партияларнинг бири Ўзбекистон «Адолат» СДП 1995 йилнинг 18 февраль санасида ташкил топган. Жорий йилда ушбу партиянинг ташкил топганига 25 йил тўлади. Шу муносабат юртимиз бўйлаб ўтказилаётган тадбирлар тобора қизғин тус олмоқда.
11 февраль куни Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши ташаббуси билан байрам тадбирлари ташкил этилди.

Тумандаги Уйшин маданият маркази ва 6-мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган тадбирлар «Халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қурамиз» шиори остида кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоев кириш сўзи билан очиб, ўтган 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган, депутатлар томонидан лойиҳалар доирасида олиб борилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш керакки, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси —1995 йил 18 февраль партия таъсис қурултойида тузилиб, Дастури ва Устави қабул қилинган ва шу куни ЎзP Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Партиянинг бош мақсади — Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий демократик, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш ва Ўзбекистонни жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшишдир.

Шунингдек, партиянинг ғоявий негизини социал демократиянинг 3 асосий принципи: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий адолат ташкил этади. Партия аъзолари қонун устуворлигини таъминловчи адолатли ижтимоий муносабатлар ўрнатилгандагина одил жамият қуриш мумкинлигини таъкидлашади. “Адолат” СДП эса ушбу йўналишдаги ишларни бажаришни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Партия ўртаҳол ва кам таъминланган аҳоли табақаларига таянади ҳамда уларнинг сиёсий, ижтимоий иродасини намоён этишга интилади.

Мансур Ўрозбоев 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан 21 нафар депутат сайланганини, Қорақлпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига 6 нафар депутат, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига 5 нафар депутат сайланганини маълумот тариқасида келтирди.  

Байрам тадбири доирасида партиянинг фаол ёшлари томонидан кўргазма ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Туман санъаткорлари ижро этган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Тадбир давомида партия сафига янги аъзолар ҳам қабул қилинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: