"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10207.7 -3.40
  • 1 EUR = 11896 +229.60
  • 1 RUB = 137.46 -5.37

ҲАPБИЙЛАP ИШТИPОКИДА МАКТАБЛАPДА ТАДБИPЛАP ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда фаолият юритаётган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202-“Д”ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари туманимизнинг чегара ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан мустаҳкам дўстона алоқа ўрнатиб, чегара ҳудудда яшовчи фуқаролар билиши лозим бўлган қонун-қоидалар, Ўзбекистон Pеспубликасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартиблар хусусида кенг тушунтиришлар олиб боришмоқда.

Шунингдек, чегара  ҳудудларда жойлашган мактаблар ўқувчилари даврасида ҳам тез-тез бўлишиб, уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини, миллий, маънавий-маданий қадриятларни қарор топтириш, “Жаҳолатга қарши - маърифат” ғояси асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, эзгулик ва тинчликни қадрлаш туйғуларини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий салоҳияти ва сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлашдаги олиб бораётган ишлари хусусида суҳбатлар уюштириб, Миллий Армиямизга нисбатан ҳурмат туйғусини тарбиялашга ҳаракат қилишмоқда.

Шу йилнинг 6 февралида Қиличбой овулида жойлашган 29- ва 39-сонли мактабларда сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Pаҳмат сенга, қадрдон мактабим” шиори остида ўтказилган адабий-маърифий тадбир ҳам шуларнинг биридир.

Тадбирга ташриф буюрган мазкур қисм ҳарбий хизматчилари аввало ўқувчи ёшлар билан инсон ҳаётида мактаб таълимининг ўрни хусусида, мактабда илк савод чиқариб, фанлар асосларини мустаҳкам эгаллаган ўқувчилар, қайси касбни, мутахассисликни танлашидан қатъий назар, ҳаётда ўз ўринларини топа олиши ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, миллатимизнинг маънавий ўзлигини оламшумул даражада намоён этган табаррук инсон, бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуди ҳар йили кенг миқёсда нишонланишини, бу улуғ зотнинг дунё тамаддуни тараққиётига қўшган ҳиссаси беназирлигини  фахр-у ифтихор билан тилга олдилар.

Улуғ бобомизнинг ҳаёт йўллари, умри давомида ёзган  ғазалу-рубоийлари, ёзган барча тарихий асарлари ҳақида болалигиданоқ илму-маърифатга ошно бўлганлиги, пурмаъно ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар мумтоз наволар ишқибозларининг юксак ҳурматига сазовор бўлгани ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётганини ҳам гапириб ўтдилар. Ундан ташқари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётган бир пайтда Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир давомида мактабнинг юқори синфлари ўқувчилари ўртасида “Навоий асарлари билимдони” танлови  ўтказилди. Танловда ўқувчилар Навоий асарлари юзасидан берилган саволларга жавоблар бердилар ва ижодидан намуналарни ифодали ижро этдилар. Улар юқори савияда Навоий ҳазратларининг ҳаёти ва ижоди бўйича мустаҳкам билимга эга эканликларини намойиш қилишди.
Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар ҳарбий хизматчилар томонидан рағбатлантирилди.

Фазлиддин МУҲАММАДИЕВ, 9202 “Д” ҳарбий қисм хизматчиси.

Янгиликни бўлишинг: