"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9526.28 -2.49
  • 1 EUR = 10329.3 +9.70
  • 1 RUB = 148.82 -2.07

И.А.КАPИМОВ ХОТИPАСИГА ЭҲТИPОМ КЎPСАТИЛДИ

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва бирдамлик муҳитини яратиб, мустақиллигимизнинг таъмал тошини қўйган Биринчи Президентимиз И.Каримов номи билан боғлиқ эзгу ишлар халқимиз учун ҳамиша қадрли. Шу боис, ҳар йили 30 январь санаси Мустақиллигимиз меъмори  И.А.Каримов таваллуди куни сифатида халқимиз томонидан самимий хотирланади.

16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасида ўтказилган “Мустақил Ватаннинг улуғ отаси” мавзусидаги хотира тадбирида ҳам Биринчи Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, тинчлик ва фаровонлик йўлидаги курашлар, И.А.Каримовнинг инсонийлик, халқпарварлик фазилатлари ёдга олиниб, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда мактабнинг 7- ва 11-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, И.А.Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маърузалар ўқилди. Айниқса, И.А.Каримов асарлари бўйича тайёрланган маънавий-маърифий композиция ҳамда мустақилликнинг илк йиллари, Ўзбекистоннинг И.Каримов даврида ривожланиш йўлига ўтган иқтисодий кўрсаткичлари, ёшлар таълим-тарбиясига оид олиб борган изчил сиёсати ҳақидаги саҳна кўринишлари ўқувчиларнинг бу борадаги билим ва қизиқишлари эътиборга лойиқ эканлигини намоён этди.

Мазкур тадбирни мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Зоиржон Илҳомов, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Гўзал Ғойипова, тарих фани ўқитувчиси Маърифат Pажабовалар ҳамкорликда тайёрлашди. Фан ўқитувчилари ўқувчилар билан мунтазам равишда И.А.Каримов асарлари мазмун-моҳияти, тараққиётимизнинг бугунги босқичларидаги аҳамияти ҳақида дарсдан ташқари машғулотлар, савол-жавоб тарзидаги жонли мулоқотлар ўтказганлари боис И.А.Каримов таваллудининг 82  йиллигига бағишланган хотира кечаси ҳақиқий билимдонлар тадбири сифатида барчада ёрқин таассуротлар қолдирди. Бундан ташқари, ўқувчи-ёшлар қалбида улуғ аждодларимиз хотирасига, халқимизнинг буюк тарихига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: