"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9526.28 -2.49
  • 1 EUR = 10329.3 +9.70
  • 1 RUB = 148.82 -2.07

Ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масаласи бугунги кунда Ёшларга оид давлат сиёсатининг долзарб йўналишларидан биридир. Шу маънода мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга жамоатчилик вакиллари томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Туманимизда ҳам бу борада самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шу мақсадда 7 февраль куни 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Гулзода Эшимбетова, 3-Бойовул сайлов округидан туман Кенгаши депутати Ойбек Бегимов, Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Азиз Қурбониёзов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, Иқтисодий ишлар бўйича туман суди раиси Ўткир Собиров, Маъмурий ишлари бўйича туман суди раиси Мунаввар Каримбоева ҳамда Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Ҳусаинов, маҳалла фаоллари ҳамда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Учрашувда мутасаддилар мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар. Сўзга чиққан масъуллар мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Дарҳақиқат, жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқнинг фаровон ҳаёт тарзини янада мустаҳкамлаш, эртамиз эгалари бўлган ёшларни Ватанга муносиб фарзанд қилиб тарбиялашда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “…Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш – амалга оширилаётган барча ислоҳотлар самарадорлигига эришиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда тинчлик, тотувлик ва барқарор вазиятни таъминлашнинг асосий кафолатидир.”

Йиғилишда маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилдилар. Масъуллар томонидан барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: