"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ШАPОФИДДИННИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Дунёнинг 120га яқин мамлакатларидан 700 нафарга яқин дзю-до курашининг забардаст полвонларини ўз кураш майдонига чорлаган “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақалари Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилди.

14 та вазн тоифасида дунёнинг энг кучли дзю-до усталари беллашган ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳамюртимиз – амударёлик полвон Шарофиддин Болтабоев финалгача муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль соҳиби бўлди. Ҳамюртимиз “Катта дубулға” турнирларидаги илк кумуш медални қўлга киритди. Бу ютуғи билан Шарофаддин Болтабоев Токио олимпиадаси сари 700 рейтинг очкога эга бўлди.

Шарофаддин Болтабоев амударёлик. У Манғит шаҳрида туғилган ва спортнинг дзю-до кураши бўйича илк сабоқни туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида олган. Бунгача у кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, совриндор бўлган. Биз Шарофаддинни навбатдаги катта ғалабаси билан чин дилдан табриклаймиз ва олимпиада ғолиби бўлишига тилакдошмиз.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: