"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

ИСТЕЪДОДЛИ БОЛАЛАP – ОНА ЮPТ ТАЯНЧИ

Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда, иқтидорини намоён этаётган ўқувчилар талайгина. Улардан бири Шаҳло Қуроловадир. Айни пайтда Амир Темур номли овулдаги 62-сонли мактабнинг 10-синфида ўқиётган Шаҳло мактаб бўсағасига илк қадам ташлаган кунлариданоқ ўзининг зийраклиги, интилувчанлиги билан ўқитувчиларнинг эътиборини қозонди. Бошланғич синфдан бошлаб кўпроқ она тили ва адабиёт фанига қизиқди. “Мустақиллик мадҳи болалар ижодида” Pеспублика ижодий ишлар кўрик-танловида иштирок этганида у 4-синф ўқувчиси эди. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган Билимлар беллашувининг туман босқичида она тили ва адабиёт фанидан туманда фахрли 2-ўринни эгаллаганида эса 5-синфда ўқирди. Туман ХТБ ва “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Дилларда Ватан мадҳи” ижодкор-ёшлар танловининг  туман босқичида назм йўналиши бўйича 3-ўринни, 2017-2018 йилларда ўтказилган Билим беллашувида яна она тили ва адабиёт фанидан туманда 2-ўринни эгаллади.

Унинг шеърлари “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан тайёрланган “Парвозга шайланган қалдирғочлар” тўпламида 2018 йили чоп этилди. Шу йили Шаҳло “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичида “F” гуруҳи бўйича 2-ўрин ғолиби бўлди. Бундан ташқари, Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи туман Кен-гаши томонидан 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусидаги иншолар танловида туман миқёсида 1-ўринни қўлга киритди. “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида эса “F” гуруҳи бўйича туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Билимга чанқоқ, интилувчан ўқувчи-ёшларимизнинг борлиги биз ўқитувчиларнинг қалбини қувончга тўлдиради, касбимизга бўлган меҳрни янада оширади. Чунки Ш.Қуролова каби ёшлар бир куни халқпарвар, ватанпарвар, жасоратли инсонлар бўлиб шаклланадилар, она юрт таянчига айланадилар. Устоз учун бундан улуғ бахт йўқ.

Гулгина Имашева,

62-мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: