"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ЧОPВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАPИ ЕТИШТИPИШНИ КЎПАЙТИPИШ ВА СИФАТИНИ ОШИPИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларини касалликлардан ҳимоя қилиш, аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш, туман ҳудудини бошқа ҳудудлардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш каби вазифалар амалга оширилмоқда. Шу боис ходимларнинг малакаларини ошириш, фан ҳамда техника ютуқларини ветеринария амалиётига татбиқ этишга аҳамият берилмоқда.

Бугунги кунда бўлимда 29 нафар ходим, жумладан, 24 нафар ветеринария мутахассиси фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 9 нафари олий, 20 нафари ўрта-махсус маълумотли мутахассислардир.

Тумандаги мавжуд 49 та овул ва маҳаллалар ҳудудларида 9 та ветеринария бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига туман ҳудудидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги 150 247 бош йирик шохли мол, 41 491 бош сигирлар, 98 358 бош қўй ва эчкилар, 861 153 бош парранда,  578 бош отларга ветеринария хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, ҳайвонларни диагностик текшириш, эҳтиётдан эмлаш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари ҳам олиб борилди.

Туман Ветеринария бўлими томонидан 2019 йил давомида 43 376 бош йирик шохли, 1837 бош майда шохли молларга бруцеллёз касаллигига диагностик текшириш ўтказилиб, эҳтиётдан эмланди. Оқсил касаллигига 144 800 бош йирик шохли, 60 400 бош майда шохли моллар, куйдирги касаллигига қарши 149 040 бош йирик шохли, 98920 бош майда шохли моллар, 572 бош отлар эмланди. Шунингдек, чечак касаллигига қарши, 47 000 бош майда шохли, қорасон касаллигига қарши 60 500 бош йирик шохли, 18 437 бош майда шохли моллар, 10 594 бош қорамол эса фациолёз касаллигига қарши эмланди ва чорва молларининг яхши ўсишига шароит яратилди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ветеринария қўмитаси томонидан берилган биопрепаратлар бўлим дорихонасидан бўлинма  мудирларига юк хати асосида тарқатилмоқда ва биопрепаратларнинг ишлатилиши устидан ветеринария мутахассислари назорати олиб борилмоқда. Соҳани ривожлантириш ва ветеринария хизмати кўрсатиш даражасини яхшилаш бўйича бўлим мутахассисларини рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ветеринария қўмитаси ва туман ҳокимлиги  томонидан ветеринария соҳасида фаолият юритаётган ходимларга 2 та хизмат мотоцикли, 15 та махсус кийим, 14 та терможамлама, 25 та ветеринария сумкаси ва 19 та хизмат велосипедлари берилди.

Тумандаги мавжуд 1 та замонавий кўринишдаги автоматлаштирилган кушхонада ветеринария мутахассислари назорати остида 2019 йилда 3015 бош қорамоллар гўшт  сифатида сўйилди.

Бугунги кунда туман Ташхис маркази томонидан бруцеллёз, лейкоз, трихомоноз, асколизация ва вибриоз касалликларига қарши диагностик текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги “Манғит-деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида ветеринария санитария-экспертиза лабораторияси мутахассислари томонидан бозорга олиб келинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати устидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
 Ҳудудий “Насл хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан 8 та сунъий уруғлантириш нуқталари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар тўлиқ фаолият юритаяпти.  

Ветеринария тадбирларини амалга ошириш учун 49 та чорвачилик, 8 та паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар учун овул ва маҳаллалар билан шартномалар тузилиб, шу асосда ветеринария хизматлари амалга оширилмоқда.

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари  аҳолининг сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

А.МАТКАPИМОВ,
туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: