"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

МУPОЖААТЛАP ЭЪТИБОPСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини ошириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 5-моддасида мурожаатларнинг шакллари ва турлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкинлиги белгиланган. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади. Уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эгадир.

Туман Иқтисодий суди томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини ошириш, уларни қийнаётган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича атрофлича тушунтиришлар бериш мақсадида алоҳида режалар тасдиқланган. Мазкур режаларга мувофиқ 2019 йил давомида жами 49 та тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан 15 та сайёр қабуллар ва сайёр учрашувлар, 7 та давра суҳбатлари, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” дастури бўйича аҳоли билан 27 та учрашувлар амалга оширилди.

Туман Иқтисодий судига 2019 йил давомида жами 10 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган эди. Уларга  мазмуни бўйича тегишли ҳуқуқий жавоблар ва тушунтиришлар ўз вақтида берилди.

Одил судловни амалга ошириш, судни “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан тўғридан-тўғри, юзма-юз очиқ суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда туман Иқтисодий суди томонидан яқиндан ёрдам берилмоқда. Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар 2020 йилда ҳам давом эттирилмоқда.

Ўткиржон СОБИPОВ,
туман Иқтисодий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: