"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Мутасадди раҳбарларнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди

Ёшлар билан ишлашда маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь кунги маърузаси аҳамиятини кенг тушунтириш мақсадида жойларда мутасадди раҳбарларнинг ёшлар билан учрашувлари ўтказилмоқда. Учрашувларда ёшлар қалбида Ватанга садоқат, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

29 январь куни Халқ таълими бўлимига қарашли 82-сонли умумтаълим мактабида туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, Ички ишлар бўлими бошлиғи  Улуғбек Худойберганов ҳамда Халқ таълими бўлими мудири Отабек Йўлдошевларнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтказилди. Унда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари Жасурбек Давлетов, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, турли йўналишлар бўйича юқори натижаларга эришган фаол ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар кейинги пайтда юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсатининг долзарб вазифаларидан бирига айланганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Ундан ташқари, янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадлар замирида эртанги келажагимиз, юртимиз тараққиёти масаласи турганлигини, бу эзгу мақсадларга, албатта, ёшлар билан биргаликда эришиш мумкинлигини, бунинг учун ёшлар ҳар томонлама фаол бўлишлари кераклиги хусусида гапирдилар.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари Жасурбек Давлетов ёшларга орзу-умидларини рўёбга чиқаришларида кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, “Ёшлар — келажагимиз!” давлат дастури бўйича туманда қилинаётган ишлар, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот берди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг таклифлари, ташаббус ва муаммолари ҳам ўрганилди. Ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилган ёшлар тўлиқ жавоблар олдилар.

Учрашув якунида ёшларга эсдалик совғалари берилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: