"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Диққат, эълон

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими эълон қилади!

Ҳурматли тадбиркорлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари!

Ҳар бир юридик истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ойнинг 25-санасига қадар таъминотчи корхоналарга тақдим этишлари шарт.

Юридик истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ етказиб бериш юз фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолатлар аниқланганда Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими томонидан бундай истеъмолчилар электр энергияси ва газ тармоғидан мажбурий тарзда ажратилади.

Тармоққа қайта улашда истеъмолчи – юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ҳозир қиш мавсуми бўлганлиги сабабли, туманда энергия ресурсларига бўлган талаб икки-уч ҳиссага ортмоқда. Мажбурий ижро бюроси туман бўлими барча истеъмолчиларни қарзларни ўз вақтида тўлаш маданиятига ҳамда тўлов интизомига қатъий риоя қилишини сўрайди.
Мажбурий ижро бюроси туманимиз аҳолисини, корхона-ташкилотлар, муассасалар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни электр энергияси ҳамда табиий газдан фойдаланганлиги учун юзага келган қарзни ва олдиндан тўловларни ўз вақтида амалга оширишга чақиради.

Тўловлар ўз вақтида ёки олдиндан тўланса тармоқдан ажратилиш, жарима ва низомга мувофиқ жавобгарликка тортилишнинг олди олинади.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

Янгиликни бўлишинг: