"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

“ҚУВНОҚ СТАPТЛАP” – ҚУВНОҚЛИК ВА ЭПЧИЛЛИК БАҲСИ

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари орасида  “Қувноқ стартлар” ўзининг қизиқарли баҳсларга бойлиги билан кенг оммалашган спорт мусобақаларидан бири ҳисобланади.

 Чунки айнан ана шу спорт ўйинлари орқали болалар эпчиллик ва сезгирликка ўрганибгина қолмай, жисмонан шаклланадилар ва катта спортга қадам қўядилар.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 5-6-синф ўқувчилари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг мактаб ва ҳудудий босқичлари туманимизда уюшқоқлик билан ўтказилди.

18 январь куни мусобақанинг туман босқичи ўтказилди. Унда 30 та мактаб жамоалари орасида бўлиб ўтган ҳудудий босқич ғолиблари бўлган 36-, 76-, 37-, 35-, 14-, 41-, 18-, 28-сонли умумтаълим муассасалари ўқувчилари қатнашишди.

Мусобақа туманимиздаги 16-сонли умумтаълим муассасасининг спорт залида ўтказилди. Унда 112 нафар ўқувчилар ўзаро куч синашдилар. Мусобақанинг 56 нафар иштирокчиси қизлардан иборат бўлди.  Мусобақа қизғин курашлар остида ўтди. “Қувноқ стартлар” телевизион спорт мусобақасининг Низомида белгиланганидек, ҳар бир жамоа 7 нафар ўғил ва қизлар, жами 14 нафар ўқувчилардан иборат бўлди. Жамоалар мусобақа шартлари бўйича ўзаро куч синашиб, ўз эпчилликлари ва чаққонликларини, абжирликларини намойиш этдилар. Ўқувчилар бири-биридан ортда қолмасликка интилиб, ғолиблик учун ҳаракат қилдилар. Мусобақа якунида 1-ўринни 76-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси, 2-ўринни 36-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси ва  3-ўринларни эса 18- ва 28-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар жамоалари эгаллашди. I-ўринни эгаллаган 76-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олдилар.

“Қувноқ стартлар” телевизион спорт мусобақасининг туман босқичида ғолиб бўлган спортчи ўқувчилар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Н.Абдуллаев, туман ХТБ методисти.

Янгиликни бўлишинг: