"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

МАКТАБИМИЗНИНГ УМИДЛИ ЁШЛАPИ

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинаётган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари туманимиз мактабларида уюшқоқлик билан ўтказилди. Холимбег ОФЙ ҳудудидаги Чагали ёп маҳалласида жойлашган 73-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ушбу мусобақада истеъдодли ўқувчилар иштирок этишди.

Мусобақанинг мактаб босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ҳам муваффақиятли иштирок қилдилар. Шунингдек, Дўрман овулида бўлиб ўтган ҳудудий босқичда совринли ўринларни эгаллаган 5-, 6-, 8- ва 10-синфлар ўқувчилари мусобақанинг туман босқичида ҳам совринли ўринларни эгалладилар. Мактабнинг 8-синф ўқувчиларидан Жавоҳир Тоҳирбоев 800 метрга югуриш мусобақасида 1-ўринни, 8-синф ўқувчиси Қаҳрамон Одилов 200 метрга югуриш масофасида 1-ўринни, Нодирбек Ўрозбоев эса 100 метрга югуриш масофасида совринли 2-ўринни эгаллашди. Қиз болалар ўртасида 200 метрга югуриш мусобақасида 6-синф ўқувчиси Нозима Пўлатова совринли 2-ўринни ва 5-синф ўқувчиси Адҳам Ўрозбоев 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, 10-синф ўқувчиси Сабоҳат Матёкубова 200 метрга югуриш мусобақасида совринли 3-ўринни эгаллади ва мактабимиз ёш спортчилари умумжамоа ҳисобида туманда 3-ўринга сазовор бўлишди.

Спортсевар ёшларимиз очиқ спорт майдончасида спорт машғулотлари билан шуғулланадилар. Бизнинг 73-сонли мактабимиз спорт зали ва спорт анжомлари билан етарли даражада таъминланмаган бўлса ҳам бу ўқувчиларнинг машғулотларга бўлган қизиқишларини асло сўндираётгани йўқ. Ўқувчиларимиз замонавий спорт зали бўлишини орзу қилиб улғайишмоқда. Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш учун биз педагоглар бор куч-ғайратимизни сафарбар этишга ҳар доим камарбастамиз.

Биз ишонамизки, келажакда, албатта, холимбеглик ёшлар орасидан ҳам она Ватан ишончига сазовор, кучли, билимдон ва забардаст ёшлар етишиб чиқади.

Сардор Шеримматов, 73-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: