"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Ўзбекистон Ички Ишлар вазири ўринбосари Pустам Ҳотамов ёшлар билан учрашувда боғдорчиликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар берди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида сўнгги уч йил ичида кенг қамровли ишлар олиб борилди. Хусусан, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, атрофлича таҳлил қилиш орқали уларнинг қизиқишлари ва иқтидорлари бўйича иш билан таъминланишларига кўмаклашиш, яъни ўзини-ўзи банд қилиш тамойилига кўра, ҳовлиси, хонадони атрофини ободонлаштиришлари, томорқа хўжалигини ривожлантириб, ўзи ва оиласининг даромад манбаига айлантиришлари учун шароит яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Натижада сўнгги йиллар ичида нафақат  қишлоқларда, балки шаҳарларда ҳам томорқа хўжалиги жадал ривожланиб, аҳоли томонидан мева-сабзавот етиштириш анча кўпайди.

Pеспублика ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёшларнинг томорқа хўжалигини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари ва бу борадаги муаммолар билан танишдилар.

16 январь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Pустам Ҳотамов раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари Чойкўл овулида бўлиб, овул ёшлари билан учрашди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси “Агрокимёҳимоя”  ХАЖ “Агрокимёҳимоясервис” АЖ туман филиалига қарашли 8 гектарлик олмазор боғ ҳудудида бўлиб ўтган учрашувда гуруҳ аъзолари ва овул ёшлари боғда олиб борилаётган қишки юмушлар ҳамда баҳорга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Гуруҳ раҳбари, полковник Pустам Ҳотамов экологик муҳитни яхшилаш, халқимизнинг мева-сабзавотга бўлган эҳтиёжини қондириш, айниқса, боғдорчиликни ривожлантириш, томорқа хўжалигини юритиш бўйича ёшларга қимматли маслаҳатлар берди. Ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида ҳар бир ёш ўз хонадони томорқаси, кўча ва йўл бўйларига, бўш турган ерларга мевали дарахт кўчатларини, уларнинг оралиқларига полиз ва сабзавот экинларини экиш нафақат ўзи, балки оиласи ҳамда атрофдагилар учун кони фойда эканлигини таъкидлади.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: