"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Pустам Ҳотамов амударёлик спортчи ёшлар билан учрашди

Ёшлар юртимизнинг эртанги куни. Шу боисдан уларнинг келажакда комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз ва бутун халқимиз масъул. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига, уларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасидаги уларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

16 январь куни Амударё туманига ёшларнинг бугунги фаолияти ва қизиқишлари билан яқиндан танишиш, уларнинг ҳаётини ўрганиш, қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида ташриф буюрган Pеспублика ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Тадбирлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланаётганликлари, уларнинг турли тўгаракларга жалб этилганлиги, спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан қизиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқдилар.

Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари Pустам Ҳотамов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирхановлар тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Сув спорти саройига ташриф буюриб, спортчи ёшлар билан учрашдилар. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ислом Аҳмедов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Азизбек Қурбониёзов, туман ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари, тегишли ташкилотлар масъуллари ҳам  қатнашдилар.

Учрашув тадбирида мутасаддилар спорт муассасаларидаги ёшларнинг барча спорт турлари билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, имкониятлар билан танишдилар. Муассасадаги тўгаракларда спорт билан шуғулланаётган ёшлар, уларга шуғулланишни ўргатаётган мураббийларнинг фаолияти билан қизиқдилар.

Спортчи ёшлар билан ўтказилган учрашувда масъуллар спортнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишдаги аҳамияти, мамлакатни ва иқтидорли ёшларни дунёга танитишдаги ўрни ҳақида сўзлади. Спорт билан шуғулланиш ёшларнинг соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга етишига хизмат қилишини, юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги самаралари – ёшларимизнинг жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларда намоён бўлаётганини айтиб ўтдилар. Шунингдек, мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилаётган спортчи ёшлар кўпчиликни ташкил қилишини, бу моҳир спортчилар улғайиб келаётган ўғил-қизлар учун ҳақиқий ўрнак ва намуна тимсолига айланганлигини эътироф этдилар.

 Амударёлик спортчи ёшлар ўз навбатида давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, спорт муассасаларидаги мавжуд шароитлар ҳақида гапирдилар. Улар ўзларининг мамлакат ва жаҳон миқёсидаги спорт мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларини ҳам фахр-у ифтихор билан сўзлаб ўтдилар.

Учрашув давомида туманда истиқомат қилувчи 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга дастлабки биометрик паспортлар танатанали равишда топширилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: