"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

PЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУPУҲИ АЪЗОЛАPИ ЎҚУВЧИЛАPНИНГ СОҒЛОМ ТУPМУШ ТАPЗИ БОPАСИДАГИ БИЛИМЛАPИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИ

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи афзалликларини ёшлар онгига чуқур сингдириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш мақсадида спортга кенг жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига эришиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Чунки соғлом турмуш тарзини танлаган, жисмоний фаол, маънавиятли ёшлар ўз ҳаёт йўлини тўғри танлай оладилар, уларга ҳеч қандай маънавий таҳдидлар хавф сола олмайди.

Ёшлар билан бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самарасини сарҳисоб қилиш мақсадида туманимизда бўлиб турган Pеспублика ишчи гуруҳи аъзолари Манғит шаҳрида фаолият юритаётган 38- ва 40-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфлари ўқувчилари орасида “Соғлом турмуш тарзи – узоқ умр кўриш гарови” мавзусида иншолар танловини ўтказди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчилар иншоларини диққат билан текшириб, уларнинг мавзу юзасидан билдирган фикрлари билан танишдилар.

Маълумки, соғлом турмуш тарзига риоя этиш – ҳаётда кўпгина муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади. Жисмоний фаоллик, бадантарбия билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш, тамаки ва алькогол маҳсулотлари қабул қилишдек зарарли одатлардан тийилиш, кун тартибига амал қилиш – яъни организмни зўриқтирмасдан меъёрида ухлаш, ишлаш, дам олиш, ҳаётдан завқлана олиш, тушкунликка тушмаслик шунингдек, тоза ҳаводан нафас олиш, уй ва иш хоналарининг ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш бир қарашда мушкул ишдай кўриниши мумкин. Бироқ уни кундалик юмушга айлантириш соғлом ҳаёт сари муҳим қадамдир. Ҳаётда бахтиёр, соғлом, ишчан ҳолатда узоқ яшашни истаган одам албатта, уддасидан чиқади.

Ўтказилган иншолар танлови бу борада ўқувчиларнинг муайян билимларга эга эканлигини кўрсатди.

Ишчи гуруҳ аъзолари танловда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларга лойиқ кўрилган иншолар муаллифлари туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Шунингдек, 38-сонли мактаб бошланғич синф ўқувчилари орасида шахсий гигиена қоидалари хусусида Pеспублика ишчи гуруҳи аъзолари ўтказган суҳбат ҳам диққатга сазовор бўлди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: