"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

“ЧОPВАНАСЛ” МАPКАЗИ ТУМАН БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАPИГА ХИЗМАТ ВЕЛОСИПЕДЛАPИ ТОПШИPИЛДИ

Мамлакатимизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли қарамоғидаги йирик шохли қорамоллар ва қўй-эчкилар наслини яхшилаш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш ҳамда наслчилик ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жайдари қорамоллар ва қўй-эчкилар ўрнини зотдор, сермаҳсул турлар билан тўлдириш, сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари етиширишни янада кўпайтириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бунинг яққол далилидир.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг  2019 йил 28 мартдаги 4254-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Pеспубликаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида “Ўзбекчорванасл” Агентлиги ташкил этилди.  Айни пайтда ушбу Агентликнинг ҳудудий ва туман бўлимларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида ҳам “Чорванасл” маркази ташкил этилиб, туманимизда мазкур марказнинг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими иш бошлади. Бўлимга 11 нафар техник осеминаторлар ишга қабул қилинди. Бўлим мутахассислари хизмат вазифаларида узвийлик, сифат ва самарадорликни таъминлаш мақсадида давлат томонидан 2 та компьютер ва 2 та принтерлар берилди.

Туманда соҳага қаратилаётган мана шундай эътибор туфайли чорвачилик маҳсулотларини етиштириш йил сайин ошмоқда. Айни пайтда туманимизда 49 та чорвачилик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 13 таси фермер хўжаликлари, 36 таси турли йўналишдаги қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисобланади. Ушбу хўжаликларда 161,9 минг бош йирик шохли қорамоллар бўлиб, шундан 103,5 минг бош қорамол деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда, 200 бош қорамоллар фермер хўжаликларида, 1000 бош қўй-эчкилар қишлоқ хўжалик корхоналарида зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда.

Ўтган 2019 йилда чорвачилик  субъектлари ихтиёридаги 2289 гектар ер майдони ва яйловлар, экишлик ерларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш, зоотехника воситаларидан унумли фойдаланиш натижасида чорвачилик хўжаликлари томонидан тирик вазнда 10 минг 495 тонна гўшт, 37 минг 650 тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

6 январь куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Чорванасл” марказининг туман бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Алишер Маткаримов ҳамда “Чорванасл” маркази туман бўлими вакиллари иштирок этдилар.  техник осеминаторларга 11 та хизмат велосипедларини топширдилар. Шу билан бирга туманимизда чорвачилик субъектларига малакали ветеринария хизматини кўрсатиш юзасидан тегишли маслаҳатлар бердилар.

Чорвачилик субъектларига зооветеринария хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда юқори натижаларга эришишни таъминлайди.  барча тоифадаги чорвачилик субъектлари ва аҳоли қарамоғидаги йирик шохли қорамоллар, қўй-эчкилар маҳсулдорлигини ошириш, наслини яхшилаш, зотдор қорамолларни туманимиз иқлим шароитига мослаштириш борасидаги ишларни янада яхшилаш ва ветеринария хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида режавий-тадбирлар ишлаб чиқилиб, иш олиб борилмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: