"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАPИ БЕЛЛАШДИЛАP

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги” Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарорига биноан 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланди. Ушбу саъй-ҳаракатлар бошланғич синфданоқ ўқувчиларнинг инглиз тилига қизиқиши ортишига замин бўлаётир.

Шу йилнинг 8 январида ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим мактаблари ўкув дастури асосида олган билимларни мустаҳкамлаш, кенгайтириш, нутқини ривожлантириш, тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, назарий олган билимларини амалиётда қўллай олишига эришиш мақсадида 38-сонли мактабда инглиз тили фанидан 2-синфлар ўртасида “АВС PARTY” номли тадбир ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг ингиз тили алифбосини ўқиб, ёзиб, ўрганган билимларни аниқлаш, уларнинг фанга бўлган қизиқишини кучайтириш, фаоллигини оширишдир. Кечани мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Нодира Қурбонбоева ва Юлдуз Pўзметовалар ташкил қилдилар.Тадбир 5 та шартдан иборат бўлиб, илк шартни иштирокчилар ўзларини таништиришдан бошладилар.Тадбирда ўқувчилардан тузилган жамоалардан бири ҳарфлар, иккинчиси эса рақамлар тимсолида саҳнага чиқиб, ҳарфлар ва рақамлардан бошланадиган, айнан шу ҳарф ё сон аҳамиятини англатувчи шеърлар айтдилар.

Иккинчи шартда эса сафда турган ўқувчи ўқитувчи эълон қилган ҳарфни шарга ёпиштирилган ҳарфлар ичидан топиши керак эди. Айнан шу шарт ўқувчиларнинг инглиз тили алифбосини қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб берди. Табиийки, шарт қизғин беллашувлар, ғолиблик учун курашлар билан жуда ҳаяжонли бўлди.“Сиз рангларни фарқлай оласизми?” деб номланувчи учинчи шартда ўқувчиларга олдиндан тайёрланган камалак шаклидаги турли рангли қоғозлардан ўқитувчи эълон қилган рангни топиш топширилди.

Инглиз тилидаги 26 та ҳарф ёзилган 26 та қоғоз бўлакчалари аралаштирилганидан сўнг ҳарфларни топиб, ўқитувчи айтган сўзни жамлаш шартини ҳам ўқувчилар ҳеч қийналмай адо этдилар.

Бешинчи шартда эса ўқувчиларга қоғозга инглиз тилида ёзилган ранглар билан расмларни бўяш топшириғи берилди.Ўқувчиларнинг барча шартларни қай даражада адо этганликларини тажрибали ўқитувчилардан тузилган ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб бордилар. Натижаларга кўра, ҳар иккала жамоа ҳам 23 баллдан тўплаб, дуранг натижа қайд этилди ва дўстлик ғалаба қозонди. Энг муҳими, ушбу беллашувга ўқувчилар қизғин тайёргарликлар кўришди, инглиз тилида шеърлар ёдлашди ва ҳамкорликда ғолиблик учун интилишдек мақсадни ўз олдларига қўйдилар. Ўқувчилар бу каби ижодий изланишлар яхши самара беришини чин кўнгилдан ҳис қилдилар.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: