"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

Меҳр оролни қутқаради

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда Мўйноқ туманида “Меҳр Оролни қутқаради” лойиҳаси доирасида тадбирлар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий, вилоят кенгашлари вакиллари, вазирликлар, идора ва ташкилотлар, ўқув юртлари ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
 
photo5246702388205694367.jpg


Лойиҳанинг дастлабки куни фаол иштирок этаётган минг нафардан зиёд ёшлар учун қатор маънавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, иштирокчилар туман марказида ўтган йили фойдаланишга топширилган “Future Muynak” ўқув маркази ва Ёшлар маркази, Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти билан танишди. “Орол” ва “Очиқ осмон остидаги кемалар“ музейларига саёҳат ташкил этилди. Орол денгизи ва Мўйноқ туманининг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар берилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакилларидан иборат гуруҳ Мўйноқ туманига совғалар – ноутбук, китоблар, спорт анжомлари, чолғу асбоблари, иссиқ кийимлар ва турли номдаги маҳсулотлар карвони билан етиб келди. Навоийлик ёшларнинг ушбу ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан ҳам совғалар топширилди.

 
photo5246702388205694366.jpg


– Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Pеспубликасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан ўтган йилдан “Меҳр Оролни қутқаради” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси кенгаши раиси ўринбосари Бийбижон Аралбаева. – Жумладан, ўтган давр мобайнида “Орол ёшлари” доимий экспедицияси ва Қорақалпоғистонни ижтимоий, иқтисодий ва инновацион ривожлантириш бўйича “Ёшларнинг инновацион ғоялари” саммити ташкил этилди. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказий Осиё ёшларининг “Оролни қутқарайлик” мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси А.Саъдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда жойларда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзоларининг Мўйноқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларига бириктирилганлиги қайд этилди.

 
photo5246702388205694368.jpg


Лойиҳанинг иккинчи куни ёшлар Оролнинг қуриган ҳудудида Халқаро пресс-клуб томонидан “Орол тақдири: денгиз чекиняпти, инсон чекинмайди” мавзусида ўтказилган навбатдаги сессиясида иштирок этди. Тадбирда ёшлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди. Куннинг иккинчи ярмида ёшлар мазкур ҳудудга саксовул экиш ишларига ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Лойиҳа доирасида уч кун давом этган тадбирлар мамлакатимиз ёшларини Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, денгизнинг қуриган қисмида ўрмонлар барпо этиш каби эзгу мақсадларга бирлаштиришга хизмат қилади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА
Янгиликни бўлишинг: