"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессиясини чақириш тўғрисида

Амударё тумани ҳокимининг қарори

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 17-моддасига ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси томонидан 2020 йил 9 январда тасдиқланган “Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг биринчи ташкилий сессияларини ўтказиш жадвали”га асосан ҚАPОP  ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси 2020 йил 16 январь куни соат 11-00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

2. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси муҳокамасига киритилаётган масалаларни тайёрлаш бўйича қуйидаги таркибда ишчи гуруҳ тузилсин:

- М.Темирбоев - туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

- А.Юлдашев - туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

- М.Ахмедова - туман ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси;

- Ғ.Дуйсенбаев - туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари;

- М.Матюсупов - туман адлия бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссияси раиси;

- А.Алмуратов - туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси;

- И.Нуруллаев - туман ҳокимлиги бош юристконсульти

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев

2020 йил 9 январь, 4-сон.

Янгиликни бўлишинг: