"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН. УPУҒЛИК ПАХТА ЕТИШТИPИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ ЎPТАСИДА ТЕНДЕP ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Амударё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими 2020 йилда уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказилишини эълон қилади.

Ҳужжатлар туман ҳокимлиги биносининг 2-қаватида 2020 йил 10 январдан 10 февралгача қабул қилинади.

Танлов ҳужжатлар қабул қилиш якунланганидан кейин 5 иш куни ичида ўтказилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- Ариза;

- Тилхат;

- Фермер хўжалиги маълумотномаси;

- Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси;

- Сув билан таъминлангани тўғрисида маълумотнома;

- Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича маълумотнома;

- Мажбуриятлардан озод бўлган пул маблағлари тўғрисида банк маълумотномаси;

- Мавжуд техника воситалари ҳақида маълумотнома;

- Сўнгги 3 йил ичида пахта ҳосилдорлиги бўйича маълумотнома;

- Фермер хўжалиги раҳбарининг дипломи нусхаси;

- Фермер хўжалиги раҳбарининг меҳнат дафтарчаси нусхаси;

- Мавжуд техника воситаларининг техник паспорти нусхаси.

Қўшимча маълумотларни 515-32-86 телефон рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

Янгиликни бўлишинг: